Спорт, айниқса, футболда башоратлар ҳар доим ҳам тўғри чиқавермайди. Бир эсланг, ЖЧ-2018 саралашининг сўнгги раундига қуръа ташланган пайт мухлислар, журналистлар ва ҳаттоки, мутахассисларимиз қандай тахминларни илгари суришганди-я.
Тушунарлики, ҳамма рақиблар номидан келиб чиқиб гапирган. Бироқ футболнинг олтин қоидаси шуки, рақиб ким бўлишидан қатъий назар, унга ҳурмат назари билан қараш ва ҳамма ишларни профессионал даражада бажариш шарт.
Хуллас, подадан олдин чанг чиқариш яхши оқибатларга олиб келмаслигини яна бир бора амалда кўрдик. Қайта-қайта такрорланган хатоларни йўқотмас эканмиз, ижобий натижага кўз тикиш ноўрин.
Умид шуки, ЎФФнинг янги раҳбарияти барчасини тўғри йўлга солади.
Санаб кўрсак «жўжа»миз
Чипта учун етмади.
Барбод бўлди режамиз
Бефойда энди дод-вой.
Шошилиб ургандик бонг
Отиб-отмай ҳали тонг.
Якунда йўқ сифат-сон
Бефойда энди дод-вой.
Бошқага умид боғлаб
Юрдик ўзимизни алдаб.
Қидирса кўп бор сабаб
Бефойда энди дод-вой.
Эҳ, Самвел Бабаян
Кутилганидек бериб панд.
Барчани қилди гаранг
Бефойда энди дод-вой.
Борича бердим баҳо
Аммо эмасман даҳо.
Айбдор олсада жазо
Бефойда энди дод-вой.
Қўйиш керак пойдевор
Ҳозирдан Қатар томон.
Унутмайлик ҳеч қачон
Бефойда кейин дод-вой.
Маҳмуд Пўлатов, Наманган шаҳри.
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20