Қайднома

Қидирув

Австралия термаси Гондурас билан ўйнайдиган бўлди, АҚШликлар эса...

Австралия термаси Гондурас билан ўйнайдиган бўлди, АҚШликлар эса...

  11.10.2017 09:13
  0
  201
Австралия термаси  Гондурас билан ўйнайдиган бўлди, АҚШликлар эса...

CONCACAF минтақасининг етакчиси сифатида эътироф этиладиган АҚШ термаси ЖЧ—2018 саралашидан сўнг ҳеч бўлмаганда плей-оффга ҳам илина олмади.

Сўнгги турга қадар АҚШ таъқибчилари бўлган Панама ва Гондурас термаларидан 2 очкога ўзиб кетганди. Айнан 10-тур турнир жадвалининг оёғини осмондан қилиб юборди.

Ҳаммаси америкалик футболчиларнинг ўз қўлида эди. Бироқ улар мундиалдан умидини аллақачон узиб бўлган Тринидад ва Тобаго термасидан мағлубият қабул қилиб олди. Ҳаттоки дуранг натижа ҳам АҚШга мундиал чиптасини тақдим этарди. Бироқ улар худди Чили каби сўнгги дақиқалар «қурбони» бўлишди.

Панама эса ўз майдонида Коста-Рикани енгиб, мундиалга берилган учинчи чиптани ўзиники қилиб олганди. Бунгача Мексика ва Коста-Рика дастлабки икки чиптани қўлга киритиб бўлганди.

АҚШнинг мундиалдан четда қолишида Коста-Рика ва Мексиканинг сўнгги турга жиддий эътиборда бўлмагани ҳам сабаб бўлди. Боиси улар миссияни аллақачон муваффақиятли уддалаб бўлганди. Мексикалик футболчилар ҳам сўнгги турда мағлуб бўлиб, Гондурас термасига плей-офф йўлланмасини тақдим этди. Гондурас яримта йўлланмани 1 тага айлантириш учун Австралияга қарши икки ўйин ўтказади.

ЖЧ—2018. Саралаш
CONCACAF. 10-тур
11 октябрь, чоршанба

Гондурас — Мексика 3:2

Голлар: Орибе Перальта, 17 (0:1). Альберт Элис, 34 (1:1). Карлос Вела, 37 (1:2). Гильермо Очоа, 54-авт (2:2). Ромель Кито, 60 (3:2).

Панама — Коста-Рика 2:1

Голлар: Жон Венегас, 36 (0:1). Габриель Торрес, 52 (1:1). Роман Торрес, 87 (2:1).

Тринидад ва Тобаго — АҚШ 2:1

Голлар: Омар Гонсалес, 17-авт (1:0). Алвин Жонс, 37 (2:0). Кристиан Пулишич, 47 (2:1).

ЖЧ—2018 да иштирок этиши аниқ бўлган мамлакатлар:
Россия, Бразилия, Эрон, Япония, Мексика, Бельгия, Жанубий Корея, Саудия, Германия, Англия, Испания, Нигерия, Коста-Рика, Миср, Польша, Исландия, Сербия, Португалия, Франция, Уругвай, Аргентина, Колумбия, Панама.


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Термамиз етакчилари қандай фикрда?

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

  • Сизнингча, Олий лига-2017 ни қайси жамоалар тарк этади?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.