Қайднома

Қидирув

Кейруш Азмуннинг голлари ҳақида: Термада унга тўғри вазифа беряпмиз

Кейруш Азмуннинг голлари ҳақида: Термада унга тўғри вазифа беряпмиз

  11.10.2017 13:40
  0
  564
Кейруш Азмуннинг голлари ҳақида: Термада унга тўғри вазифа беряпмиз

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш Россияга (1:1) қарши ўйин ҳақида гапириб ўтди.

"Бу биз учун жуда яхши дарс бўлди. Футболчиларим халқаро ўйинларга ҳаракат, даража ва сифат борасида қаттиқ тайёрланиши керак.

Ўйлайманки, мухлислар бу ўйиндан лаззат олишди. Иккинчи бўлимда бироз бўшашдик, аммо айрим вазиятларда биринчи бўлимдагидан яхшироқ ўйнадик.

Азмуннинг голлари? Бу борада ҳеч қандай сир йўқ. У ёш ва иқтидорли ўйинчи. Термада унга янада кўпроқ ишонч ҳиссини уйғотиш учун тўғри вазифа беряпмиз. Унинг ўзгартиришим? Термада ёшлар жуда кўп. Улар ҳали тажрибасиз. Бу ўйинда ёш футболчиларга ҳам имкон беришни режалатиргандим", - дейди Кейруш.

Маълумот учун, Сардор Азмун Осиёдаги ЖЧ саралашининг 14 ўйинида 11 та гол урди. Бироқ Азмун ҳали "Рубин" таркибида бу мавсумда дарвозани ишғол эта олмади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz