Қайднома

Қидирув

Хосеп Мария Бартомеу: «Каталонлар овоз беришга ҳақлилар»

Хосеп Мария Бартомеу: «Каталонлар овоз беришга ҳақлилар»

  12.10.2017 03:38
  0
  154
Хосеп Мария Бартомеу: «Каталонлар овоз беришга ҳақлилар»

1 октябрь куни Испания­нинг автоном вилояти ҳисобланган Каталонияда референдум ўтказилди. Ҳукумат тан олмаган мазкур референдум натижаларига кўра, провинциянинг 90 фоиз аҳолиси мустақил бўлиш учун овоз берди.

Худди ўша куни Каталониянинг асосий жамоаси ҳисобланган «Барселона» ўз майдонида «Лас-Пальмас»­ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур учрашувни бошқа муддатга кўчириш учун клуб раҳбарияти Испания профессонал лигасидан илтимос қилганди. Аммо уларнинг илтимослари инобатга олинмади. Натижада ўйин мухлисларсиз ўтказилди.

Учрашувдан сўнг «Барселона» президенти Хосеп Мария Бартомеу матбуот анжумани ташкил қилиб, унда қуйидагиларни гапириб ўтди.

Референдумни қўллаб-қувватлаш ҳақида

- Маълумки, директорлар кенгашининг йиғилиши сешанба куни ўтказилиши лозим эди. Аммо мамлакат ва клубдаги нотинч вазият туфайли уни бугун ўтказишга қарор қилдик.

Сўнгги йилларда референдум борасидаги миллий пактга аъзо бўлиб келдик. Биз мухлисларимизнинг эркин овозга эга бўлишларини истаймиз.

Бўш трибуналардаги ўйин ҳақида

- Миллионлаб инсонларнинг овоз беришлари учун тўсқинлик қилган зўравонликларга гувоҳ бўлдик. Биз қандайдир қарор қабул қилишимиз керак эди ва буни амалга оширдик.

Мухлисларимизнинг ўйинни ўтказилмаслигини кутишганини яхши тушунаман. Лекин Ла-лига билан келиша олмадик. Улар таклифимизни қабул қилишмади. Бу бизнинг асосий истагимиз эди. Бироқ уни амалга оширолмадик.

Натижада «Барселона»даги барча масъул шахслар, Эрнесто Вальверде ва Андрес Иньеста билан келишган ҳолда, ўйинни бўш стадионда ўтказишга қарор қилдик.

Бу ҳаммамиз учун оғир кун бўлди. Ҳар томонлама кучли босим остида қолдик. Албатта, энг яхшиси, ўйинни шанба, 30 сентябрь куни ўтказиш керак эди.

Хавфсизлик ҳақида

- Хавфсизлик борасида ўйинни қолдириш учун асос йўқ эди. Ҳакамга ўйин бўш трибуналарда ўтишини айтдим. Чунки айрим мухлисларнинг провакацион ҳаракатларидан чўчигандик.

Якшанба кунги воқеаларга муносабат

- Мамлакатимизда кузатилган воқеа­ларни номақбул десак муболаға бўлмайди. Каталонлар овоз беришга ҳақли эдилар. Биз глобал ташкилот сифатида бутун жаҳон эътиборини мамлакатимизда бўлаётган ҳодисаларга қаратишга чақирдик. Полиция ва ҳарбийлар билан бўлган тўқнашувларда жабр кўрганларни қўллаб-қувватлаймиз.

Пике ва терма жамоа ҳақида

- Пике терма жамоа сафида ўйнашни истади ва мураббий уни чақирди. Унга ғалаба қозониш ва шу ғалабага ўз ҳиссасини қўшиш ёқади. Бундан бошқа айтадиган гапим йўқ.

Директорлар кенгаши аъзоларининг истеъфолари ҳақида

- Карлес Виларруби ва Хорди Монесларнинг истеъфоларини қабул қилдим. Уларни ҳурмат қиламан ва кўп йиллик меҳнатлари учун миннатдорчилик билдираман. Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, директорлар кенгашида 2010 йили бошланган ишни давом эттириш учун бирдамлик, куч ва энергия етарли.

Бошқа чемпионатда иштирок этиш ҳақида

- Агар Каталония мустақилликни қўлга киритса, клуб ва унинг мухлислари «Барселона»нинг қайси чемпионатда ўйнашини ҳал қилишади.

ЖАЪФАРАЛИ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Термамиз етакчилари қандай фикрда?

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

  • Сизнингча, Олий лига-2017 ни қайси жамоалар тарк этади?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.