Қайднома

Қидирув

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 82-сонида

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 82-сонида

  12.10.2017 11:24
  0
  121
Анонс: «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 82-сонида

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг бугунги 82-сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутоала қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг эртанги сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Шаффофликка эҳтиёж

Футбол аллақачон шунчаки спорт  тури даражасидан чиқиб улгурган. У энди нафақат яшил майдондаги кураш, балки унинг ташқарисидаги воқеаларга ҳам дахлдорлик касб этмоқда…

- Азиз ИБРАГИМОВ: «Бир ғалаба ва Латвия чемпиони бўламиз»

Хабарингиз бор, тажрибали ярим ҳимоячи Азиз Ибрагимов бундан бир неча ой аввал Латвия чемпионати иштирокчиси «Спартак» клуби билан шартнома имзолаган эди. Бугунга келиб ҳам­юртимиз ушбу мамлакат чемпиони бўлишга жуда яқин турибди. Биз чемпионлик ўйини олдидан Азиз билан боғланиб, ундан интервью олдик.

- АССИСТЕНТ ЁДДАН ЧИҚМАСИН!

Олий лига-2017нинг 23та тури ортда қолиб, ФИФА кунлари ўтказилаётган паллада клубларимиз танаффусга чиқишди. Мамлакат кубоги иштирокчилари эса, айнан шу паллада ўзаро ҳисоб-китоб қилиб, финалга йўл олган икки жамоа номига аниқлик киритишди. Бевосита ички биринчилик учрашувларига назар ташласак, рақиб дарвозасини ишғол қилиш баробарида шерикларини самарали узатма билан таъминлаётганлар ҳам бисёр. Сезганингиздек, қуйида «гол}пас» тизими бўйича фаоллик кўрсатаётганлар рўйхатига назар ташлаймиз.

- Футбол билан овуниб…

Мана олти йилдирки, Сурияда фуқаролар уруши давом этмоқда. Ҳар куни одамлар ҳалок бўляпти. Шундай паллада футбол кўнгилга сиғадими?

-Акмал РАҲИМОВ: «Месси ва Марадона ватанидан катта таассурот билан қайтдим»

Юртимизда ҳакамларни тайёрлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиляпти. Бу борада Равшан Эрматовнинг эришган ютуқлари мазкур соҳанинг янада тараққий топишига замин яратмоқда. Эрматовга ҳавас қилиб, рефериликни касб сифатида танлаётган ёшлар бугунги кунда кўпчиликни ташкил этади…

-Форс афсонаси

Эрон футболи афсонаси Али Дайи миллий жамоаси сафида 100тадан кўп гол урган. Бу борада унинг номи Пеле, Ференц Пушкаш, Криштиану Роналду ва Лионель Месси қаторида тилга олинади…

- Ғалвир сувдан кўтарилди

Европада жаҳон чемпионати йўлланмасини тўғридан-тўғри қўлга киритган ва «плей офф»да иштирок этадиган жамоалар номи маълум бўлди.

- Савия… Даража. Шиддат…

Спорт тадқиқотлари халқаро маркази (CIES) Европанинг 35та мамлакатидаги лигаларда ўтказиладиган ўйинлар сифати ва қизғинлигини таҳлил қилиб, якуний хулосани кенг футбол жамоатчилигига тақдим этди.

- Эҳромлар юртида тантана

9 октябрь оқшомида кўҳна Миср аҳли тарихий воқеанинг гувоҳига айланди: Александрияда бўлиб ўтган беллашув(Миср-Конго-3:2)дан кейин  миллий терма жамоа 1990 йилдан буён илк марта ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди.

- Ивица ОЛИЧ: «Термамизда савияли ҳужумчилар етарли»

ЖЧ-2018 саралаш баҳслари Европа минтақасида сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Қизиқарли учрашувлардан бири Киевда ўтказилди. Унда Украина ва Хорватия терма жамоа­лари ўзаро тўқнаш келишди. Эътиборли томони, мазкур баҳс­да ғалаба қозонган жамоа «плей-офф» йўлланмасини қўлга киритарди. Унда хорватлар Крамаричнинг «дубл»и эвазига 2:0 ҳисобида зафар қучишди.

Ўйиндан олдин россиялик журналистлар Хорватия терма жамоасининг собиқ ўйинчиси Ивица Оличнинг фикрлари билан қизиқишди.

- Клаудио РАНЬЕРИ: «А» серия – энг оғир лига»

Унчалик кучли таркибга эга бўлмаган «Лестер» устози сифатида Англия чемпионлигини қўлга киритган Раньери айни пайтда «Нант» билан Франция чемпионатида мўъжиза яратмоқда. ФИФА расмий сайти 2017 йилги энг яхши мураббий аниқланишидан олдин 2016 йилги лауреат билан суҳбатлашди.

- Эрон юлдузлари Россияда мамнун

Яқинда эронликлар «Қозон Арена»да Россия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказишди. Эътиборли томони, Азмун «Рубин» сафида худди ана шу стадионда мунтазам равишда майдонга тушади. Ўйиндан олдин бўлиб ўтган матбуот анжуманида Карлуш Кейруш билан бирга Россия чемпионатидан хабардор бўлган Сардор Азмун ва Саид Иззатуллоҳлар ҳам иштирок этишди.

- Омадсиз сентябрь

СЕНТЯБРЬ ОЙИДА ЎЗИНИ КЎРСАТА ОЛМАГАН ЮЛДУЗЛАР

- Қилмиш-қидирмиш ёхуд «Ювентус»ни ким ёмон кўради?

Яқинда Италия футбол федерацияси «Ювентус» президенти Андреа Аньеллини бир йилга футболдан четлатди. Қуйида «Кекса синьора»нинг қай тариқа раҳбарсиз қолганига батафсил тўхталамиз.

- АПЛда антирекорд

«Кристал Пэлас» учун жорий мавсум даҳшатли тушдек ўтмоқда - чемпионатнинг дастлабки еттита турида бирор марта гол урилмади...

- Бўлажак президент гапиради…

Жерар Пике «Твиттер»даги саҳифасида қолдирган навбатдаги сўзлари билан яна бир марта Испания термаси сардори Серхио Рамоснинг жиғига тегди. Soccer.ru шу баҳона «Барселона»нинг бўлажак президенти томонидан айтилган шов-шувли гапларни йиғиб, уни мухлислар ҳукмига ҳавола этди.

- Карвахалда юрак хасталиги

«Реал» ва Испания терма жамоасида жиддий йўқотиш юз бериши мумкин: Даниэль Карвахалда перикардит хасталиги аниқланди. Соддароқ айтганда, футболчининг организмида перикардга таъсир ўтказадиган вирус аниқланган.

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Термамиз етакчилари қандай фикрда?

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

  • Сизнингча, Олий лига-2017 ни қайси жамоалар тарк этади?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.