Қайднома

Қидирув

Роналду донорга айланди ва қон топширишни қолганларга ҳам тавсия қилмоқда

Роналду донорга айланди ва қон топширишни қолганларга ҳам тавсия қилмоқда

  12.10.2017 20:50
  0
  627
Роналду донорга айланди ва қон топширишни қолганларга ҳам тавсия қилмоқда

Мадриднинг “Реал” клуби ҳамда Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Криштиану Роналду қон плазмаси донорига айланди. Бу ҳақда футболчининг ўзи Instagram тармоғидаги саҳифаси орқали эълон қилди.

Роналду сўнгги йилларда “Abbott” тиббиёт компаниясининг “BeThe1Donor” дастури аъзосига айланганди. Мазкур дастур бутун дунёда қон ва қон плазмаси донорлари ҳаракатини бирлаштирган бўлиб, Роналду ҳам донорлар таркибига кирганини ўзининг сурати орқали тасдиқлади.

“Мотивация! Қўлимдаги қон плазмаси тўлдирилган пакетга бутун дунёда муҳтожлар сони қанчалигини яхши биламан. Улар қон плазмасига муҳтождирлар, “меҳрингизни” муҳтож одамларга улашинг ва имконият борлигида бир-бирингизга ёрдам қўлини чўзинг!”, дея ёзади Криштиану Роналду.

Қон плазмаси — қизил қон ҳужайралари, яъни эритроцитлар ҳамда оқ қон ҳужайралари, яъни лейкоцитлардан холи қилинган сарғиш суюқлик бўлиб, умумий қон ҳажмининг 55 фоизини ўз таркибида сақлай олади.

Шунингдек, плазма қон қуйиш вақтида қон ҳажмини қайта тиклаш, шунингдек, ўзининг хусусиятларига кўра бошқа “ёрдамчи суюқлик” вазифаларини ўтайди.

Роналду “BeThe1Donor” дастурига собиқ жамоадошининг бемор ўғли ва қолган муҳтожларга ёрдам бериш учун жиддий бел боғлаган. 32 ёшли футболчи бир йилда икки марта қон топширади ва қолганларни ҳам шу ишни ҳеч бўлмаса бир йилда амалга оширишга чорлаб қолди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Криштиану Роналду 2013 йилда қўлга киритган “Олтин тўп”ини аукционда 600 минг еврога сотиб, савдодан келган барча пулни бутун дунёдаги аҳволи оғир, хаста болаларнинг соғайиб кетиши учун йўналтирганди.

Шунингдек, “Олтин тўп” соврининг тўрт карра соҳиби бир неча йилдан буён юрак раки хасталигидан азият чекаётган польшалик Оливер Плусиенникнинг бир умрлик ҳомийсига айлангани ҳақида ҳам хабар бергандик.

Акмалхон Эшонхонов


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz