Қайднома

Қидирув

«Манчестер Сити» Санчес билан қишда шартнома имзолашига ишонмоқда

«Манчестер Сити» Санчес билан қишда шартнома имзолашига ишонмоқда

  13.10.2017 09:38
  0
  92
«Манчестер Сити» Санчес билан қишда шартнома имзолашига ишонмоқда

Лондоннинг "Арсенал" жамоаси ярим ҳимоячиси Алексис Санчес қишда жамоасини тарк этиши мумкин.

"The Telegraph" нашри хабарига кўра, чилилик футболчи "Манчестер Сити" билан шартнома имзолайди. "Арсенал"дагилар Санчеснинг кетишига ғов бўлишмайди. "Шаҳарликлар" эса бу трансфернинг қишда амалга ошишига ишонмоқда.

1 январдан бошлаб Санчесда бошқа жамоага ўтиш учун музокараларни бошлаш ҳуқуқи бор. У бу мавсум тугаганидан кейин эркин агентга айланади. Сўнгги маълумотларга кўра, "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси учун 22 миллион фунт тўлашга тайёр тургани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

Бугун йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади

  • Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи ким бўлиши мумкин?

  • Ҳўш, сайтимиз сизга ёқдими?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.