Эртага жамоамиз Тошкентда мамлакат чемпиони “Пахтакор” клуби меҳмони бўлади. Вакилларимиз ушбу баҳсга жиддий тарзда тайёргарлик кўришди.
Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинларига боғлиқ статистик маълумотлар билан таништириб ўтамиз.
Ўзаро ўйинлар
“Пахтакор” ва “Қўқон-1912” олий лигада шу кунга қадар 23 марта тўқнаш келишган. Тошкент клуби 13 марта ғолиб бўлган, 5 та ўйинда дуранг қайд этилган. Қўқонликлар ҳисобида 5 та ғалаба мавжуд. Тўплар нисбатида ҳам “Пахтакор” олдинда – 65:35. Ўзаро ўйинларда “Пахтакор” 44, “Қўқон-1912” 22 очкони қўлга киритган.
Биринчи даврада Қўқондаги баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилган.
Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги учрашувлар:
11.03.2016 «Пахтакор» – «Қўқон-1912» 4:0
08.08.2015 «Пахтакор» – «Қўқон-1912» 4:1
18.03.2003 «Пахтакор» – «Қўқон-1912» 5:1
30.08.2002 «Пахтакор» – «Қўқон-1912» 5:0
26.08.2000 «Пахтакор» – «Қўқон-1912» 7:1
Йўқотиш
“Пахтакор”га қарши кечадиган ўйинда жамоамиз етакчилари, Носир Отақўзиев, ва Акмал Холмуродовлар иштирок эта олишмайди. Жамоамиз сардори жароҳати олган бўлса, Акмал Холмуродов сариқ карточкалари тўпланиб қолгани боис дисквалификацияга учради.
Ҳакамлар
Тошкентдаги ўйинни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борадиган бўлди.
Бугунги қадар ушбу ҳакам жамоамиз иштирокидаги иккита учрашувини бошқарган. “Машъал” –“Қўқон-1912” ва “Бунёдкор” – “Қўқон-1912” ўйинини айнан Вадим Агишев бошқарганди. Эътиборлиси бу сафар ҳам ушбу рефери сафардаги ўйинимизда ишлайди.
ОЛИЙ ЛИГА. 24-ТУР
“Пахтакор” (Тошкент) – “Қўқон-1912” (Қўқон)
Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), Б. Баҳромов (Тошкент), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: Нехочин (Наманган)
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе
Бошланиш вақтлари
Ёшлар таркиблари учрашуви 13 октябрь, жума куни “Жар” стадиони кичик майдонида 15:00да бошланади. Асосий жамоалар ўйини “Пахтакор” стадионида 14 октябрь куни 17:00да старт олади.
Жамоамизнинг садоқатли ишқибозларни ушбу беллашувга таклиф этиб қоламиз.
Манба: www.kokand1912.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20