Қайднома

Қидирув

Бугун футбол. «Нефтчи» – «Насаф»

Бугун футбол. «Нефтчи» – «Насаф»

  13.10.2017 09:56
  0
  62
Бугун футбол. «Нефтчи» – «Насаф»

Футбол ишқибозлари бугун Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида қизиқарли учрашув гувоҳи бўлишади.

“Нефтчи” – “Насаф” учрашуви ишқибозларга кўпгина ҳаяжонли дақиқаларни тақдим этиши кутилмоқда.

ЎзПФЛ  24-тур

“Нефтчи” (Фарғона)  - “Насаф” (Қарши)

13.10.2017. “Истиқлол” стадиони. 16:30да

Бош ҳакам: Азиз Асимов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Ришат Нуъмонов (Тошкент), Сервер Еремеев (Тошкент)

Захира ҳаками: Анотолий Рубаков (Тошкент)

Назоратчи: Андрей Клепиков (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Алексей Фролов.

 

 

Мазкур жамоалар бугун ўзаро 42-учрашувида майдонга тушишади. “Нефтчи” – “Насаф” учрашуви превьюсида бу ҳақда тўхталиб ўтдик.

“Насаф” жамоамиз бугун олий лигадаги 612-учрашувида майдонга тушади. Шу пайтгача жамоамиз бу учрашувларнинг 344тасида ғалабага эришган. Футболчиларимиз шу пайтгача рақиблари дарвозасини 1109 марта ишғол қилишган.

Жамоамиз бу йилги чемпионатдаги ўтказган 23та баҳсларининг 14тасида ғалабасини нишонлади. Турнир жадвалида 44 очко билан 2-ўринни банд этиб турибди.

“Насаф” бу йилги футбол мавсумида кейинги ўтказган 6 учрашувида ғалабага эришди. Шулардан биттаси кубок баҳсидир. Бу учрашувларда дарвозасидан гол ўтказиб юбормади.

“Аждарлар” Фарғонадаги ўтказилган ўзаро 20та учрашувда 3 марта ғалаба қозонган.  

“Насаф” Фарғонадаги илк ғалабасини 2010 йили нишонлаган, сўнгги ғалабасини эса, 2015 йили қўлга киритган. “Нефтчи” сўнгги марта 2009 йили ўз майдонида “Насаф”ни мағлубиятга учрата олган.

Юқоридаги фактлардан кўриниб турибдики, бу жамоалар турнир жадвалидаги эгаллаб турган мавқиега қарамасдан ўзаро учрашувларда мухлисларга қизиқарли ва муросасиз футбол учрашувларини тақдим этиб келишган. Бугун ҳам шундай футбол беллашуви бўлишини бемалол олдиндан айтиш мумкин.

Шундай экан, қизиқарли учрашувни ўтказиб юборманг, азиз футбол ишқибозлари.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Термамиз етакчилари қандай фикрда?

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

  • Сизнингча, Олий лига-2017 ни қайси жамоалар тарк этади?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.