Қайднома

Қидирув

Арсен Венгер: «Умид қиламанки, «Барселона» Испанияда ўйнашда давом этади»

Арсен Венгер: «Умид қиламанки, «Барселона» Испанияда ўйнашда давом этади»

  13.10.2017 12:51
  0
  299
Арсен Венгер: «Умид қиламанки, «Барселона» Испанияда ўйнашда давом этади»

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Арсен Венгер, нима учун “Барселона”ни Англия Премьер-лигасида иштирок этишини истамаслигини тушунтириб берди.

“АПЛда “Барселона” бўлишини истамайман. Бу нормал бўлмаган ҳолат, чунки бу ҳолат лиганинг умумий географик бирлигини бузади.

Нима учун АПЛ Буюк Британия таркибида бўлган “Селтик” ва “Рейнжерс” жамоаларини таклиф қилмайди? Ўйлайманки, бу “Барселона” таклифидан кўра муҳим аҳамиятга эга.

Бундан ташқари, “Барселона”ни АПЛга таклиф қилиш Каталония ва Испания ўртасидаги муносабатларда Англия Каталонияни қўллаб-қувватлаганидек кўриниб қолмайдими?

Сиёсий сабаблар туфайли ҳам “Барселона”нинг АПЛга кўчиб ўтиши содир бўлмайди деб ўйлайман. Умид қиламанки бу масала узоқ чуқурлашиб кетмайди ва «Барселона» Испанияда ўйнашни давом эттиради", - дейди Венгер.

Эслатиб ўтамиз, куни-кеча “Барселона” фаолиятини Испания чемпионатида давом эттиришини маълум қилганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 23-августдаги пайшанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz