Қайднома

Қидирув

Аcқар Толибжонов ЎФФдаги вазифасидан озод этилди

Аcқар Толибжонов ЎФФдаги вазифасидан озод этилди

  13.10.2017 12:14
  0
  750
Аcқар Толибжонов ЎФФдаги вазифасидан озод этилди

Асқар Толибжонов бошқа ишга ўтгани муносабати билан Ўзбекистон Футбол Федерациясининг таркибий тузилмасига кирувчифутбол бўйича спорт маҳоратини ошириш Республика олий мактабининг директори ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Бунгача Асқар Толибжонов ЎФФда вице-президент вабирмунча аввал тугатилган Терма жамоалар марказида директор вазифасида ишлаб келган эди. ЎФФнинг ҳисобот-сайлов конференциясидан кейин эса спорт маҳоратини ошириш олий мактабининг директори ўринбосари лавозимини эгаллаб турган эди.

Ҳозирда мактаб директори ўринбосари лавозимига янги номзодлар кўриб чиқилмоқда.

Шу билан бир вақтда футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш Республика олий мактабининг раҳбариятида ҳам ўзгаришлар амалга оширилди. Шу пайтгача мактаб директори бўлиб ишлаб келган Анатолий Климовнинг ўрнига Фарҳод Ортиқов тайинланди. Ортиқов бунгача Ўзбекистон давлат жисмония тарбия институтида турли лавозимларда ишлаб келган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz