Қайднома

Қидирув

Журналистларни «қишлоқи»га чиқарган ходим ЎФФдан кетди

Журналистларни «қишлоқи»га чиқарган ходим ЎФФдан кетди

  13.10.2017 14:30
  0
  1073
Журналистларни «қишлоқи»га чиқарган ходим ЎФФдан кетди

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг таркибий тузилмасида амалга оширилаётган ўзгаришлар доирасида халқаро бўлим тубдан ислоҳ қилинди. Шу пайтгача халқаро бўлим бошлиғи сифатида ишлаб келган Александр Давиденко ва унинг ёрдамчиси Шерзод Эгамбердиевлар ўз лавозимидан озод этилди.

Халқаро алоқалар бошқармаси сифатида янги ташкил қилинган структурага Олим Арифов раҳбарлик қиладиган бўлди. 

Маълумот учун: Олим Арифов 1987 йилда Тошкентда туғилган. Ўзбекистон Давлат Жаҳон Тиллари Университетини тамомлаган. Ўзбекистон Футбол Федерациясида 10 йил давомида турли лавозимларда ишлаган. Инглиз, рус ва ўзбек тилларида эркин сўзлаша олади.

Олим Арифовнинг ёрдамчиси сифатида турли ташкилотлар, шу жумладан спорт федерацияларида ишлаб келган Диёр Исомиддинов иш бошлади.

Ҳозирги кунда халқаро алоқалар бошқармасининг бошқа лавозимларига ҳам янги номзодлар кўриб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шерзод Эгамбердиев аввалроқ ўзбекистонлик журналистларни "қишлоқи одамлар"га қиёслагани ҳақида хабар бергандик.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz