Қайднома

Қидирув

«Локомотив» 7 йилдан буён «Навбаҳор»га ютказмаяпти

«Локомотив» 7 йилдан буён «Навбаҳор»га ютказмаяпти

  13.10.2017 14:35
  0
  542
«Локомотив» 7 йилдан буён «Навбаҳор»га ютказмаяпти

“Локомотив” жамоаси Ўзбекистон миллий чемпионатлари доирасида “Навбаҳор”га қарши шу пайтга қадар 25та учрашув ўтказган. Уларнинг 13таси “темирйўлчилар” фойдасига ҳал бўлган.

7та баҳсда эса наманганликларнинг қўли баланд келган. Яна 5та ўйинда жамоалар муроса кўчасини танлашган – дуранг. Умумий устунлик “Локомотив” футболчилари томонида.

Таъкидлаш жоизки, “Локо” вакиллари наманганлик дарвозабонларни 45 марта “ҳафа қилишган”. Ўз дарвозамиздан эса ушбу жамоага қарши беллашувларда 36 бор тўп ўтказиб юборганмиз.

“Локомотив” “Навбаҳор” жамоаси устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабасига 2016 йилда иккинчи давра доирасида ўтган ўйинда эришган. Ўшанда “лочинлар”ни ўз уйида қабул қилган тошкентликлар рақибни 5:0 ҳисобида тор-мор этишганди.

Жорий йилги мавсумда эса ушбу икки клубнинг дастлабки ўйини 4 май куни 9-тур доирасида бўлиб ўтди ва унда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Ўша учрашувда жамоамиз сафида киритилган голларга Сардор Мирзаев ҳамда Марат Бикмаев муаллифлик қилганди.

Яна бир диққатга сазовор жиҳат шундан иборатки, “Локомотив” 2010 йилдан буён “Навбаҳор”га ютказмасдан келмоқда.


Манба: www.lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz