Қайднома

Қидирув

АҚШ термаси бош мураббийи: «ЖЧга чиқа олмаслик – шармандалик»

АҚШ термаси бош мураббийи: «ЖЧга чиқа олмаслик – шармандалик»

  13.10.2017 18:26
  0
  54
АҚШ термаси бош мураббийи: «ЖЧга чиқа олмаслик – шармандалик»

АҚШ термаси бош мураббийи Брюс Арена ЖЧ саралаши доирасида Тринидад ва Тобаго (1:2) термасидан учралган мағлубиятдан кейин шогирдларининг мундиалга чиқа олмагани ҳақида фикр билдирди.

"Бу шармандалик. Биз ЖЧда қатнашмай, уйда қолишимиз керак эмасди. Барча жавогарликни ўз бўйнимга оламан.

Аҳмоқона автогол билан Тринидад фойдаси учун ҳисобни очдик. Гол эса рақибга руҳий томондан катта ишонч берди ва уларда иштиёқ пайдо бўлди.

Марказий ҳимоячиларимиз тўп билан етарлича ишончли ўйнай олишмади. Биринчи бўлимда биз 8 киши бўлиб ўйнадик. Ҳимоячилар жуда кўп тўпни ўзида ушлаб турди ва манзилига етказа олишмади.

Ҳужумчиларимиз жуда ёмон ўйнади, тўпни олиб қўя олмадик. Автогол рақиб фойдасига ишлади. Бунақаси бўлиб туради. Ўтказиб юборилган иккинчи гол эса бизга катта зарба бўлди", – дейди Арена.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Термамиз етакчилари қандай фикрда?

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

  • Сизнингча, Олий лига-2017 ни қайси жамоалар тарк этади?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.