Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон Кубоги–2017 финали 4 декабрь куни “Бунёдкор”да бўлиб ўтади

Ўзбекистон Кубоги–2017 финали 4 декабрь куни “Бунёдкор”да бўлиб ўтади

  13.10.2017 19:43
  0
  565
Ўзбекистон Кубоги–2017 финали 4 декабрь куни “Бунёдкор”да бўлиб ўтади

Ўзбекистон Кубогининг финал ўйини 4 декабрь, душанба куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади. “Локомотив” ва “Бунёдкор” майдонга тушадиган учрашув соат 15:00да бошланади. Ўзбекистон Футбол Федерацияси Профессионал Футбол Лигаси билан ҳамкорликда кубок финалини байрамона тарзда ўтказиш мақсадида ўйиндан олдин мусиқий шоу-дастур ўтказишни режалаштиряпти.
«Локомотив» ва «Бунёдкор» жамоалари ўртасидаги финални Бирлашган Араб Амирликлари вакиллари бўлган ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Мазкур ўйинда Муҳаммад Абдулла Ҳасан бош ҳакам вазифасини бажаради. Унга қанотларда Муҳаммад Ҳасан Абдулла ал-Маҳри ҳамда Муҳаммад Аҳмад Юсуф Абдулла ал-Ҳаммади ёрдам беради. Тўртинчи рефери вазифаси Аммар Али Абдулла ал-Жунайбийга юклатилди.
Шу ўринда қайд этиш керакки, БААлик ҳакамларнинг Кубок финалини бошқариши Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва БАА Футбол Уюшмаси ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми доирасида амалга оширилмоқда.
Финал беллашуви мезбонини аниқлаш учун ташланган қуръада «Бунёдкор» номинал мезбон мақомига эга бўлди. Маълумот учун, финал ўйинида «Бунёдкор» футболчилари қизғиш-оқ рангли футболкаларда майдонга тушади. Ўзбекистон Кубогининг амалдаги соҳиби – «Локомотив» аъзолари эса оқ-яшил формада ўйнайди.


Манба: the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz