Қайднома

Қидирув

Вадим Абрамов: «Насаф»га қарши ўйинда кўпроқ ёшларга имконият бердик»

Вадим Абрамов: «Насаф»га қарши ўйинда кўпроқ ёшларга имконият бердик»

  14.10.2017 09:05
  0
  637
Вадим Абрамов: «Насаф»га қарши ўйинда кўпроқ ёшларга имконият бердик»

“Нефтчи” ҳамда “Насаф” жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Вадим Абрамов ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

– Бугун кўпроқ ёшларга имконият бердик. Уларнинг келажаги порлоқ деб ўйлайман. Агар мана шундай қийинчиликларни сабр билан енгиб ўтишса, ишонаманки юқоридаги фикрим ўз исботини топади.

“Нефтчи”нинг айни пайтдаги вазифаси Олий лигада жон сақлаб қолишдан иборат. “Насаф” яхши жамоа. Лекин ўтказиб юборилган икки голда яққол ўзимиз хато қилдик.

Устига утсак, яратдан хавфли вазиятларни ҳам голга айлантира олмадик. Қарши жамоаси ҳақида илиқ фикрлар билдириш мумкин. Ҳозир таркибимизда бир қатор иқтидорли ва ёш футболчилар мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиб, катта тажриба тўплашмоқда.

Бу эса “Нефтчи” жамоасининг келажаги учун ўзининг мевасини беради. Ҳозир бизга омад етишмаяпти. Лекин барибир ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман. Ишлашда давом этамиз.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz