Қайднома

Қидирув

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Эронга етиб келди

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Эронга етиб келди

  14.10.2017 11:12
  0
  510
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Эронга етиб келди

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2018 йилги Осиё чемпионатига саралаш босқичида иштирок этиш учун бугун, 14 октябрь куни тунги соат 02:00 да Эроннинг Табриз шаҳрига етиб келди.

Бугун маҳаллий вақт билан эрталабки 09:15 да жамоа аъзолари расмий машғулот ўтказади. Шундан кейин мусобақа олдидан ўтказиладиган расмий тадбирлар, шу жумладан, матбуот анжумани ҳам бўлиб ўтади.

Марказий ва Жанубий Осиё минтақасининг футзал бўйича Осиё чемпионатига саралаш босқичи беллашувлари 15–17 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги терма жамоа “А” гуруҳидан жой олган бўлиб, ОЧ йўлланмаси учун Қирғизистон, Туркманистон ва Непалга қарши баҳс юритади. “B” гуруҳида мезбон Эрон термаси Афғонистон ва Тожикистон билан куч синашади.

Футзал бўйича ОЧ саралаши
“А” гуруҳи. 15–17 октябрь 
Табриз шаҳри, Эрон

15 октябрь, якшанба

15:30  ЎЗБЕКИСТОН – Непал 
18:00  Қирғизистон – Туркманистон

16 октябрь, душанба

15:30  Непал – Қирғизистон 
18:00  Туркманистон – ЎЗБЕКИСТОН

17 октябрь, сешанба

15:30  ЎЗБЕКИСТОН – Қирғизистон 
18:00  Туркманистон – Непал

Изоҳ: Учрашувлар соати Тошкент вақти билан кўрсатилган

Мусобақа тақвими ва натижалари билан мазкур ҳавола орқали танишиш мумкин бўлади. 

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи саралаш босқичи учрашувларига жами 14 ўйинчини таклиф қилди. Қуйида улар билан танишинг:

Дарвозабонлар

Рустам Умаров (“Ардус”)

Акмал Хазратқулов (“Дўстлик-AIN”)

Ўйинчилар

Артур Юнусов (“Ардус”)

Константин Свиридов (“Олмалиқ”)

Фарҳод Абдумавлонов (“Ардус”)

Илҳом Ҳамроев (“Ардус”)

Даврон Чориев (“Ардус”)

Даврон Абдураҳмонов (“Ардус”)

Ихтиёр Ропиев (“Максам-Чирчиқ”)

Ҳусниддин Нишонов (“Нафис”)

Дилмурод Шавкатов (“Ардус”)

Машраб Одилов, (“Ардус”)

Анасхон Раҳматов (“Ардус”)

Дилшод Раҳматов (“Дальян Пуван Анбо”)

Маълумот учун, гуруҳларда 1–2 ўринларни эгаллаган жамоалар Осиё чемпионати йўлланмасига эга бўлади. Футзал бўйича Осиё чемпионати 2018 йилнинг 6–18 февраль кунлари Хитой Тайпейи мамлакатида бўлиб ўтади. Қитъа биринчилигида жами 16 жамоа чемпионлик учун кураш олиб боради.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz