Қайднома

Қидирув

Искандар Холмирзаев: «Гол урганим эмас, «Динамо»нинг ғалабаси муҳим»

Искандар Холмирзаев: «Гол урганим эмас, «Динамо»нинг ғалабаси муҳим»

  14.10.2017 20:22
  0
  653
Искандар Холмирзаев: «Гол урганим эмас, «Динамо»нинг ғалабаси муҳим»

«Динамо» - «Олмалиқ» (1:0) учрашувида жарима зарбасидан муҳим голни уриб ўйин қаҳрамонига айланган Искандар Холмирзаевдан баҳс борасидаги фикрларини сўрадик.

«Анчадан буён ғалаба қозона олмаётганимиз сабабли «Олмалиқ» билан баҳсда фақат ва фақат ғалабани кўзлаган эдик. Рақиб жамоа таркиби бўйдор футболчилардан ташкил топганлиги боис, мураббийларимиз паслар орқали ҳужумкор тўп суришимизга кўрсатма беришганди.

Худога шукурки, бу сафар омадимиз келиб, якунда ниҳоят ғалаба қозондик.

Киритган голим ҳақида гапирадиган бўлсам, мураббийлар ўйиндан олдин жарима зарбаларини мен тепишимни айтишганди. Зарба беришдан олдин рақиб дарвозабонининг узоқ бурчаги очиқлигини пайқаб, тўпни ўша томон йўналтирдим ва гол урдим.

Кубок доирасида нимчорак финалда ҳам айнан мана шундай голни сафарда «Олмалиқ» дарвозасига киритгандим. Қайси бири чиройли? Буни мухлислар айтгани маъқул.

Мен учун гол урганим эмас, энг асосийси «Динамо» ғалаба қозонганидир. Мухлисларимиздан миннатдормиз.

Насиб қилса, кейинги ўйинларда ҳам уларни хурсанд қилиш учун интиламиз» - дейди «Динамо» жамоасининг 26 ёшли яримҳимоячиси Искандар Холмирзаев клуб расмий сайтига берган интервьюсида.


Манба: www.fcdinamo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz