Қайднома

Қидирув

«Реал» сафарда «Хетафе»ни мағлубиятга учратди. Роналдудан гол!

«Реал» сафарда «Хетафе»ни мағлубиятга учратди. Роналдудан гол!

  14.10.2017 21:07
  0
  658
«Реал» сафарда «Хетафе»ни мағлубиятга учратди. Роналдудан гол!

Испания чемпионатининг 8-туридан ўрин олган “Хетафе” – “Реал” учрашуви якунига етди. Учрашувда “қироллик клуби” қийинчилик билан ғалаба қозонди. Бензема 39-дақиқада мадридликларни олдинга олиб чиққан бўлса, Хорхе Молина 59-дақиқада орадаги мувозанатни тиклади. Ўйиннинг қолган қисмларида “Реал” бир қанча ҳужумлар уюштирди. Захирадан майдонга тушган Иско 85-дақиқада Роналдуни тўп билан таминлади ва бу вазиятда португалиялик ҳужумчи Испания чемпионатидаги илк голини уришга эришди.

Шу тариқа, Зидан “Реал” мураббийи сифатида 100-юбилей ўйинида “Реал” сафарда ғалабага эришиб, чемпионлик учун бўлган курашга астойдил қўшилди.

Хетафе, стадион «Колисео Алфонсо Перес».

«Хетафе» - «Реал» - 1:2 (0:1)

Голлар: Молина 56 — Бензема 39, Роналду 85.

“Хетафе”: Гуаита, Кала, Даконам, Антунеш, Суарес, Бергара, Фажр, Арамбарри, Альваро (Портильо 15), Молина, Дьедиу (Ласен 68).

“Реал”: Касилья, Марсело (Тео 72), Рамос, Хакими, Начо, Кроос, Льоренте, Васкес (Иско 72), Асенсио, Бензема (Майораль 81), Роналду.

Огоҳлантиришлар: Арамбарри 34, Кроос 48, Начо 58, Ласен 85, Тео 90+4.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz