Қайднома

Қидирув

«Арсенал» сафарда «Уотфорд»га имкониятни бой берди

«Арсенал» сафарда «Уотфорд»га имкониятни бой берди

  15.10.2017 00:22
  0
  534
«Арсенал» сафарда «Уотфорд»га имкониятни бой берди

Англия чемпионатининг 8-туридан ўрин олган “Уотфорд” – “Арсенал” учрашуви якунига етди. Унда мезбонлар кучли “Арсенал” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Ўйинда дастлаб “Арсенал” ҳисобни очди. Бурчакдан йўлланган тўпни Пер Мертезакер бош билан дарвозага жойлаб қўйди. Бироқ мағлубиятга учраётган “Уотфорд” бугун ўз кучига ишонди ва ҳужум уюштиришда давом этди.

Кетма – кет ҳужумлар самараси 71-дақиқадан сўнг ўз натижасини берди. Динининг пенальтидан киритган голи орадаги фарқни тенглаштирган бўлса, Клеверлининг сўнгги дақиқаларда урган голи “Уотфорд”га “Арсенал” устидан иродали ва сенсацион ғалабани тақдим этди.

«Уотфорд» – «Арсенал» 2:1 (0:1)

Голлар: Дини 71 (пенальти), Клеверли 90+3 - Мертезакер 39.

Уотфорд: Гомес, Мариаппа (Каррильо 63), Кабаселе, Холебас, Бритос, Клеверли, Перейра (Капу 81), Ришарлисон, Дукуре, Фемения, Грэй (Дини 63).

Арсенал: Чех, Мертесакер, Монреаль, Колашинац, Косьельни, Джака, Эль-Ненни, Ивоби, Бельерин, Уэлбек (Озил 61), Ляказетт (Жиру 68).

Огоҳлантириш: Кабаселе 64.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz