Қайднома

Қидирув

Юрак хасталиги ёхуд Карвахаль ўз фаолиятини барвақт якунлаши мумкинми?

Юрак хасталиги ёхуд Карвахаль ўз фаолиятини барвақт якунлаши мумкинми?

  15.10.2017 00:55
  0
  6439
Юрак хасталиги ёхуд Карвахаль ўз фаолиятини барвақт якунлаши мумкинми?

«Реал» ва Испания терма жамоасида жиддий йўқотиш юз бериши мумкин: Даниэль Карвахалда перикардит хасталиги аниқланди.

Соддароқ айтганда, футболчининг организмида перикардга таъсир ўтказадиган вирус аниқланган.

Перикард - кўкрак қафасида юракни бошқа органлардан ажратиб турадиган, уни қон билан таъминлаб турадиган, юракнинг силжиши ёки чўзилишига имкон бермайдиган юпқа, лекин пишиқ қопча. У айнан жисмоний юкламалар чоғида юракни ҳимоя қилади.

Нима қилиш керак?

Аниқланган ташхисга кўра, Карвахалга яқин кунлар ичида жиддий жисмоний машқлар билан шуғулланиш мумкин эмас. У камида икки ой майдонга тушолмаслиги мумкин.

Етакчи ҳимоячининг сафдан чиқиши Зиданга қўшимча муаммолар туғдириши аниқ. Чунки Эрнандес ва Марсело ҳали жароҳатдан тўла фориғ бўлишгани йўқ.

Карвахаль ўз фаолиятини барвақт якунлаши мумкинми?

Юракка оид муаммоларга айниқса, футболчилар жиддий эътибор қаратишлари шарт. Бу хасталик фожиага олиб келган мисоллар йўқ эмас. Масалан:

Марк-Виввен Фоэ, Антонио Пуэрта, Шейк Тиоте. Агар Даниэлнинг ҳолатида қандайдир ўзгаришлар кузатиладиган бўлса, «Реал» шифокорлари унинг майдонга тушишига рухсат бермасликлари мумкин.

Карвахалнинг ўрнини ким тўлдиради?

Ҳозир «Қироллик клуби»нинг тарбияланувчиси Ашраф Ҳакими майдонга тушмоқда. 18 ёшли Марокаш ўғлони «Эспаньол»га қарши 90 дақиқа майдонда ҳаракатланди.

Мураббийлар штабидан эътирозлар бўлмади. Ҳеч йўқ, декабрь ойигача Ҳакимида асосий таркибдан мустаҳкам жой олиш имконияти бор.

Маълумки, Зайниддин ёш иқтидор соҳибларини қўллаб-қувватлайди. Лекин Даниэлнинг тез орада сафга қайтиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Айрим маълумотларга кўра, ҳимоячи келаси ҳафтадан машғулотларга киришиши мумкин.

Тўғри, ҳозирча бу хабар расман тасдиқланган эмас. Лекин умид қилишга имкон беради.

А.ЭШОНХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz