Қайднома

Қидирув

Нўъмон Ҳасанов: Мақсадим Қўқон футболини кўтариш

Нўъмон Ҳасанов: Мақсадим Қўқон футболини кўтариш

  15.10.2017 09:57
  0
  437
Нўъмон Ҳасанов: Мақсадим Қўқон футболини кўтариш

“Пахтакор” – “Қўқон-1912” (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида  жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.   – Учрашув аввалида футболчилардан ҳужумкор ўйинни талаб қилгандим.

Шогирдларим ўйин бошида ҳужумкор ўйнашди ва имкониятларга эга бўлди. Аммо вазиятларни голга айлантира олмадик. Иккинчи бўлимда эса “Пахтакор” кучли ўйнади ва ҳақли ғалабага эришди.

Бу ғалаба билан уларни табриклайман.   Футболчиларимизда бироз ҳаяжон ҳам бор эди. Жавоҳир Сидиқов бугун жароҳатидан кейин ўйнади, бу ҳам ўз таъсирини кўрсатди.

Акмал Холмуродовни йўқлиги ҳам сезилди. Дасталбки 30 дақиқада жамоамиз яхши ўйнади. Аммо кейинчалик мезбонлар ташаббусни ўз қўлларига олишди. Бунда жамоадаги маҳоратли футболчиларни хизмати катта бўлди.  

Жамоамиз биринчи даврани яхши ўтказганди. Аммо танаффусдан кейин жамоамиз чарчаб қолди. Битта таркибни бутун мавсумда ўйнатиш жуда қийин.

“Қўқон-1912″да захира тор, бу эса ўз таъсирини кўрсатмоқда.   Жамоага келганимдан кейин кўп нарсани ўзгартирдим. Келажакда қўқонлик мухлисларни ҳам бир хил рангли либосларда ўтиришларини истайман ва буни амалга оширмоқчиман.

Чунки Кореяга борганимда у ердаги муҳит ва уларни бир хил бўлиб ўтиришларини кўриб буни дилимга тугиб қўйгандим. Келажакда жамоани янада яхши тарафлама ўзгартирмоқчиман.  

Пул бор, аммо ҳозир мавсум охирига қадар етадиган маблағ мавжуд. Кейинги мавсумда ҳам ҳомийлар қўллаб-қувватлашса янада кучайиб, яхши натижаларга эришамиз.   Давралар оралиғида таркибни кескин кучайтириш имкони бўлмади.

Фақатгина икки футболчини ўз сафимизга қўшиб олдик. Келаси мавсумда жамоани захира ўриндиғини ҳам янада кенгайтириб, таркибни кучайтирмоқчиман. Жамоани қийин аҳволда қабул қилиб олгандим.  

Шартномам йил якунига қадар мўлжалланган.Шартномам кўп йиллик бўлганда ҳам мураббий яхши натижа қайд этмаса, унга чиқиш эшикларини кўрсатишади. Ниятим ва мақсадим Қўқонни футболини кўтариш. Чунки ўзим шу шаҳар фарзандиман.


Манба: www.kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz