Қайднома

Қидирув

Баҳодир Аҳмедов: Йигитларнинг ўйинидан кўнглим тўлди

Баҳодир Аҳмедов: Йигитларнинг ўйинидан кўнглим тўлди

  15.10.2017 21:40
  0
  514
Баҳодир Аҳмедов: Йигитларнинг ўйинидан кўнглим тўлди

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатига саралаш босқичи 1-турида Непал футзалчиларига қарши баҳс олиб борди ва 14:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. Учрашувдан сўнг Ўзбекистон футзал термаси бош мураббий Баҳодир Аҳмедов ЎФФ матбуот хизматига ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Бугунги беллашувда йигитларнинг ўйинидан кўнглим тўлди. Непал терма жамоаси биз кутгандек кучли бўлиб чиқмади. Шунга қарамай, камчиликлар ҳам кузатилди. Албатта, хатолар устида ишлаб, уларни бартараф қиламиз. Олдимизда Туркманистон ва Қирғизистонга қашри иккита муҳим учрашув турибди. Умид қиламанки, таркибда йўқотишларсиз барча ўйинларда муваффақиятга эришамиз”, – деди Баҳодир Аҳмедов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси эртага, 16 октябрь куни Туркманистонга қарши, 17 октябрь куни эса Қирғизистонга қарши баҳс олиб боради. Гуруҳда 1–2 ўринларни эгаллаган жамоалар Осиё чемпионати финал йўлланмасига эга бўлади. 


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz