Қайднома

Қидирув

Месси мухлислари учун қувончли хабар! Энди у Роналду билан тенглашиб олади

Месси мухлислари учун қувончли хабар! Энди у Роналду билан тенглашиб олади

  15.10.2017 21:42
  0
  838
Месси мухлислари учун қувончли хабар! Энди у Роналду билан тенглашиб олади

Каталониянинг “Барселона” ҳамда Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг турмуш ўртоғи Антонелла Роккуццо учинчи фарзанд кутаётганини тасдиқлади.

Мессининг 29 ёшли рафиқаси Instagram тармоғидаги саҳифасига янги сурат жойлади ва унинг остига “Оиламиз яқинда яна бир кишига кўпаяди”, дея изоҳ қолдирди.

Маълумот учун, 30 ёшли футболчи янги чақалоқ туғилганидан сўнг учинчи марта оталик бахтига муяссар бўлади.

Мессининг янги туғилажак фарзандидан ташқари яна икки нафар Матео ҳамда Тьяго исмли ўғиллари бор. Энди Месси ҳам футбол майдонида ҳам мухлислар талқинига кўра ҳаётдаги рақобатдоши Криштиану Роналду билан фарзандлари сони борасида тенглашиб олади.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳам жорий йилнинг 10 июнь куни ўғил-қиз эгизак фарзандли бўлгани ҳақида хабар бергандик.

Шунингдек, Роналду ва унинг қиз дугонаси испаниялик модель Жоржина Родригес шу йилнинг ноябрь ойида қиз фарзандлик бўлиши ҳақида хабар бергандик.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 июнь куни Лионель Месси ва Антонелла Роккуццонинг никоҳ тўйлари бўлиб ўтганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz