Қайднома

Қидирув

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Туркманистонга қарши баҳс олиб боради

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Туркманистонга қарши баҳс олиб боради

  16.10.2017 12:14
  0
  574
Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Туркманистонга қарши баҳс олиб боради

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Марказий ва Жанубий Осиё минтақасидан саралаш босқичи “А” гуруҳи 2-турини бугун, 16 октябрь куни Туркманистон термасига қарши ўтказади.

Мазкур учрашув маҳаллий вақт билан 16:30 (Тошкент вақти билан 18:00)да бошланади. Бу ўйиндан аввал эса Қирғизистон ва Непал термалари ўзаро баҳс олиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари кеча, 15 октябрь куни Непалга қарши куч синашиб, 14:1 ҳисобида зафар қучди. Қирғизистон эса иродали тарзда Туркманистон устидан ғалаба қозонди. 1-турдан кейин гуруҳдаги вазият қуйидагича кўриниш олган. 

 

16 октябрь, душанба

15:30  Непал – Қирғизистон 
18:00  Туркманистон – ЎЗБЕКИСТОН

17 октябрь, сешанба

15:30  ЎЗБЕКИСТОН – Қирғизистон 
18:00  Туркманистон – Непал

Изоҳ: Учрашувлар соати Тошкент вақти билан кўрсатилган

Маълумот учун, гуруҳда 1–2 ўринларни эгаллаган жамоалар Осиё чемпионати йўлланмасига эга бўлади. Футзал бўйича Осиё чемпионати 2018 йилнинг 6–18 февраль кунлари Хитой Тайпейи мамлакатида бўлиб ўтади. Қитъа биринчилигида жами 16 жамоа чемпионлик учун кураш олиб боради.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz