Қайднома

Қидирув

Спалетти: «Дербида руҳий тайёргарлик ҳам муҳим ўрин тутади»

Спалетти: «Дербида руҳий тайёргарлик ҳам муҳим ўрин тутади»

  16.10.2017 16:22
  0
  512
Спалетти: «Дербида руҳий тайёргарлик ҳам муҳим ўрин тутади»

Италиянинг "Интер" жамоаси бош мураббийи Лучано Спалетти "Милан" (3:2) билан ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бундай ғалабалар одамни хурсанд қилади. Агарда ўйинни диққат билан кўрсангиз, биз қайси вазиятда қандай ўйнашни тушуниб оласиз. Дербида руҳий тайёргарлик ҳам муҳим ўрин тутади. Албатта, муаммолар кўпаймаслиги учун ўйинни янада яхшилаш керак.

Иккинчи бўлимнинг қайсидир вазиятларида чуқур ҳимояда ўйнашга мажбур бўлдик. Биринчи таймда эса худди ромбга ўхшаб, жойлашиб олдик ва майда паслар билан ўйнадик.

Мауро бугун даҳшатли ўйин намойиш этди. Ҳар қандай босимга қарамай у тўп учун кўп курашмоқда, ортга қайтиб ҳимояга ҳам ёрдам беради. Марказий ҳужумчига ҳар доим ҳам олдинда ўйна, деб бақириб бўлмайди.

Монтелла агарда "Милан"ни иккинчи бўлимда яхши ўйин ўтказди, деса бу гапига қўшиламан. Ўша вазиятларда Борини ҳимояга қайтишга улгурганди. Агарда бу ҳолатда Перишич бўлганида албатта гол уриларди", - дейди Спалетти.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz