Қайднома

Қидирув

Футзал. Ўзбекистон термаси Туркманистонни мағлуб этиб, муддатидан аввал ОЧ йўлланмасига эга бўлди

Футзал. Ўзбекистон термаси Туркманистонни мағлуб этиб, муддатидан аввал ОЧ йўлланмасига эга бўлди

  16.10.2017 20:55
  0
  769
Футзал. Ўзбекистон термаси Туркманистонни мағлуб этиб, муддатидан аввал ОЧ йўлланмасига эга бўлди

Эроннинг Табриз шаҳрида Марказий ва Жанубий Осиё минтақасидан саралаш босқичи “А” гуруҳи учрашувлари давом эттирилди.

Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 2-турда Туркманистонга қарши баҳс олиб бориб, 4:2 ҳисобида зафар қучди.

Мазкур учрашувдан аввал эса Қирғизистон термаси Непални 5:0 ҳисобида таслим қилишга муваффақ бўлди.

Демак, сўнгги тур олдидан иккита ғалабага эришган Ўзбекистон терма жамоаси муддатидан аввал Осиё чемпионати финал босқичи йўлланмасига эга бўлди. Қирғизистон футзалчилари ҳам иккита ғалабага эришган ҳолда ОЧ чиптасини қўлга киритишди.

Футзал бўйича ОЧ саралаши
“А” гуруҳи, 2-тур 
16 октябрь, душанба

Туркманистон – Ўзбекистон 2:4

Голлар: Аллаберди Мередов (37, дабл пенальти), Аннагулиев (38) – Илҳом Ҳамроев (13), Артур Юнусов (21), Фарҳод Абдумавлонов (25), Даврон Чориев (27)

Огоҳлантиришлар: Равшан Ўзормуҳаммедов (10) – Даврон Чориев (6), Артур Юнусов (30)

Четлатиш: Қодир Беренов (31)

Ўзбекистон (биринчи бешлик): Рустам Умаров, Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов, Константин Свиридов.

Захира: Акмал Ҳазратқулов, Анасхон Раҳтамов, Машраб Одилов, Ихтиёр Ропиев, Дилмурод Шавкатов, Илҳом Ҳамроев, Давронжон Абдураҳмонов, Даврон Чориев, Ҳусниддин Нишонов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси илк турда Непални 14:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.  Марказий ва Жанубий Осиё минтақасидан саралаш босқичи “А” гуруҳи 2-туридан кейин турнир жадвали қуйидаги кўринишга келди.

Сўнгги турда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Қирғизистон билан гуруҳдаги етакчилик учун курашади. Ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган ўйинда Непал ва Туркманисдан ўзаро куч синашади.

17 октябрь, сешанба

15:30  ЎЗБЕКИСТОН – Қирғизистон 
18:00  Туркманистон – Непал

Маълумот учун, Футзал бўйича Осиё чемпионати 2018 йилнинг 6–18 февраль кунлари Хитой Тайпейи мамлакатида бўлиб ўтади. Қитъа биринчилигида жами 16 жамоа чемпионлик учун курашади.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz