Қайднома

Қидирув

Клаудио Раньери: «А» серия – энг оғир лига»

Клаудио Раньери: «А» серия – энг оғир лига»

  18.10.2017 03:41
  0
  1037
Клаудио Раньери: «А» серия – энг оғир лига»

Италиялик мураббийлар жаҳонда ўз обрўларига эгалар. Арриго Сакки, Марчелло Липпи, Фабио Капелло ва Жованни Трапаттони каби мутахассислар ўз фалсафалари, ғалабалари билан футбол тарихидан жой олишган.

Бугунги кунда ҳам муваффақият қозонаётган италияликлар кўпчиликни ташкил қилади. Хусусан, Антонио Конте ва Массимилиано Аллегри Зайниддин Зидан билан бирга 2017 йилнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун даъвогарлик қилишмоқда.

Шундай мутахассислардан яна бири Клаудио Раньеридир. 2016 йилда айнан у ФИФА талқинига кўра жаҳоннинг энг яхши мураббийига айланган.

Унчалик кучли таркибга эга бўлмаган «Лестер» устози сифатида Англия чемпионлигини қўлга киритган Раньери айни пайтда «Нант» билан Франция чемпионатида мўъжиза яратмоқда.

Лига 1да 4-ўринда бораётган «Нант» охирги 19 йилдаги энг яхши стартини намойиш қилди. ФИФА расмий сайти 2017 йилги энг яхши мураббий аниқланишидан олдин 2016 йилги лауреат билан суҳбатлашди.

- Сиз ўтган йили ФИФАнинг энг яхши мураббийи бўлдингиз. Бу мукофот эришган натижаларингиз билан таққослаганда, қанчалик аҳамият касб этади?

- Ушбу мукофотни қўлга киритганимдан фахрланаман. Мазкур соврин Лестер шаҳри ва менинг муваффақиятларим давомидир. У юрагимдан жой олди.

- Бу йил энг яхши бўлиш учун Зайниддин Зидан, Антонио Конте ва Массимилиано Аллегрилар кураш олиб боришмоқда. Улардан қай бири бош совринни қўлга киритади?

- Бирортасини алоҳида кўрсата олмайман. Чунки уларнинг ҳар бири ажойиб мураббийлардир. Умид қиламанки, мукофотга муносиб инсон ғолиб чиқади. Италиялик мутахассислар юқори натижаларни қайд эта олишларини кўрсатдилар.

Конте «Челси» билан Англия чемпиони бўлди, Аллегри эса Италияда «Ювентус»ни чўққига олиб чиқди.

Шунингдек, Чемпионлар Лигасида ҳам иқтидорини намойиш қилди. Юқорида айтганимдек, номзодларнинг барчаси йилнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун муносибдир.

- Нима учун Конте ва Аллегрига қойил қоласиз?

- Улар ёш ва иқтидорлидирлар. Ўз олдиларига юқори мақсадларни қўйиб, юлдуз футболчиларни бошқаришмоқда. Ҳар доим ғалаба қозониш қийин. Лекин улар бунинг уддасидан чиқишяпти.

- Бу йил икки нафар италиялик мураббий энг яхши бўлишга даъвогарлик қиляпти. Умуман олганда, бу мамлакатдан чиққан мутахассислар азалдан ўзларига яраша обрўга эгалар. Улар бошқалардан нималари билан ажралиб туришади?

- Италия мактабининг устунлиги - тактикага қурилган. Буни юртимиздаги лигаларда ҳис қилиш мумкин. Айнан шу жиҳат туфайли бошқа жамоаларнинг қандай иш олиб бораётганини тушунасиз.

Натижада, италиялик мураббийлар бошқа биринчиликларда ўзларини кўрсатишади. Менимча, «А» серия энг оғир лига.

- Сизнингча, қайси италиялик мураббий ўз ғоялари билан миллионлар ўйинига ўз таъсирини ўтказган?

- Арриго Сакки футболни ўзгартира олди. У ўз қарашларини янгилади. Шундан сўнг жамоалар ғалаба учун ўйнайдиган бўлишди. Айниқса, Италияда.

Ҳамма Саккининг «Милан»ини яхши эслайди. «Италияликлар ҳимояни хуш кўришади», дейдиганлар кўп топилади. Аслида эса, бу услубда катта нарса бор.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz