Қайднома

Қидирув

«Реал» ўз майдонида «Тоттенхэм» билан дуранг ўйнади

«Реал» ўз майдонида «Тоттенхэм» билан дуранг ўйнади

  18.10.2017 01:54
  0
  648
«Реал» ўз майдонида «Тоттенхэм» билан дуранг ўйнади

Европа Чемпионлар Лигасининг 3-туридан ўрин олган “Реал” – “Тоттенхэм” учрашуви якунига етди.

Унда 1:1 ҳисоби қайд этилиб “қироллик клуби” ўз майдонида “Тоттенхэм” устидан ғалаба қозона олмади.

28-дақиқада узатилган тўпни Харри Кейн Навас қўриқлаётган дарвозага йўналтирди ва бу вазиятда тўп Рафаэль Вараннинг оёғига тегиб автогол қайд этилди.

Учрашувнинг 42-дақиқасида Серж Орье Тони Кроосни жарима майдончасида чалиб йиқитди ва бу вазиятда бош ҳакам “Тоттенхэм” дарвозасига 11 метрлик жарима зарбаси белгилади.

Юзага келган пенальтини эса Роналду тўғри амалга ошириб, ўйинда ҳисобни тенглаштирди ва бу гол билан “Реал”нинг ЕЧЛ учрашувларида кетма-кет 40-голини киритди.

“Реал” ҳужумчиси Карим Бенземада гол уриш учун бир қанча вазиятлар юзага келганди, бироқ бугун франциялик ҳужумчининг омади чопмади ва ўрнини 76-дақиқада Марко Асенсиога бўшатиб берди.

Бундан ташқари Криштиану Роналду бир неча бор рақиб ҳимоячиларидан қочиб кетиб, Льорис қўриқлаётган дарвозани нишонга олди. Аммо “Тоттенхэм” дарвозабони Роналдунинг барча зарбаларида маҳорат кўрсатиб, жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди.

Шу тариқа, “Реал” ЕЧЛнинг учинчи турида “Тоттенхэм” билан дуранг ўйнаб, очколари сонини еттига еткизиб олди. “Тоттенхем” жамоасида ҳам худди шунча очко мавжуд.

ЕЧЛ, 3-тур.

Мадрид шаҳри. “Сантьяго Бернабеу” стадиони.

«Реал» - «Тоттенхэм» - 1:1 (1:1)

Голлар: Роналду 43 (пен) — Варан 28 (аг).

“Реал”: Навас, Варан, Марсело, Хакими, Рамос, Кроос, Каземиро, Иско (Лукас 87), Модрич, Роналду, Бензема (Асенсио 76).

“Тоттенхэм”: Льорис, Алдервейрелд, Санчес, Орье, Вертонген, Сиссоко (Сон 89), Дайер, Уинкс, Эриксен, Льоренте (Роуз 80), Кейн.

Огоҳлантиришлар: Роналду 32, Орье 43.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz