Қайднома

Қидирув

«Локомотив» 2013 йилдан буён «Қизилқум»га мағлуб бўлмай келмоқда

«Локомотив» 2013 йилдан буён «Қизилқум»га мағлуб бўлмай келмоқда

  18.10.2017 13:47
  0
  531
«Локомотив» 2013 йилдан буён «Қизилқум»га мағлуб бўлмай келмоқда

Биласиз, Олий Лига 25-турида мусобақа жадвалининг пешқадами “Локомотив” Навоийда “Қизилқум”га қарши баҳс юритади.

Қайд этиш жоизки, ушбу икки жамоа ҳозирга қадар миллий чемпионатимиз доирасида 25 марта ўзаро тўқнаш келишган. Учрашувларнинг 14тасида “темирйўлчилар”, 7тасида навоийликлар зафар қучишган. Яна 4та баҳс дуранг натижа билан ўз ниҳоясига етган.

“Локомотив” футболчилари ҳозиргача “Қизилқум” дарвозабонларини 36 марта ҳафа қилишган. Ўз дарвозамиздан эса 18та гол ўтказиб юборганмиз.

Диққатга сазовор жиҳати шундан иборатки, “Локомотив” сўнгги бор 2013 йилги мавсумда “Қизилқум”га мағлуб бўлган. Шундан буён ўтказилган барча беллашувларда “темирйўлчилар” рақибдан устун эканликларини намойиш этиб келишмоқда.

“Локомотив”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2004 йилда қўлга киритилган бўлиб, ўшанда “Локо” “Қизилқум”ни 5:0 ҳисобида таслим этган. “Темирйўлчилар”нинг ушбу рақибга учраган энг йирик мағлубияти эса 2005 йилда қайд этилган бўлиб, “Локо” ўз майдонида навоийликларга 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган.


Манба: www.lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz