Қайднома

Қидирув

Аҳмедов ва «Шанхай СИПГ» ОЧЛ финалидан умидини узди

Аҳмедов ва «Шанхай СИПГ» ОЧЛ финалидан умидини узди

  18.10.2017 18:30
  0
  364
Аҳмедов ва «Шанхай СИПГ» ОЧЛ финалидан умидини узди

ОЧЛ ярим финал жавоб ўйини доирасида «Шанхай СИПГ» клуби «Урава Ред Даймондс»га имкониятни бой берди. Япониядаги баҳсда 1:0 ҳисоби қайд этилди ва мезбонлар икки ўйин натижасига кўра финалга йўлланмани қўлга киритдилар.

Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона гол учрашувнинг 11-дақиқасида киритилди. Унга “қизиллар”нинг легионер футболчиси Рафаэл Силва муаллиф бўлди. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ушбу учрашувда тўлиқ қатнашди.

Эслатиб ўтамиз, кеча биринчи ярим финал ўйинида «Ал-Ҳилол» клуби сафарда «Персаполис» (2:2) билан дуранг ўйнаб, икки ўйин натижасига кўра финалга йўл олганди. Финалнинг илк ўйини 18 ноябрь куни бўлиб ўтса, 25 ноябрда жавоб баҳси ўтказилади.

ОЧЛ, Ярим финал, жавоб баҳси

«Урава Ред» – «Шанхай СИПГ» 0:1

Гол: 1:0 – 11Рафаэл Силва.

Илк учрашув: 1:1.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

Чемпионлар давраси

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz