Қайднома

Қидирув

«Цементчи»нинг икки футболчиси Ўзбекистон терма жамоасига чақирилди

«Цементчи»нинг икки футболчиси Ўзбекистон терма жамоасига чақирилди

  18.10.2017 18:54
  0
  553
 «Цементчи»нинг икки футболчиси Ўзбекистон терма жамоасига чақирилди

Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Осиё чемпионатига саралаш босқичига тайёргарлик кўриш доирасида Қатар ёшларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Томонлар ўртасидаги ўйин бугун бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Александр Мочинов Қатар У-19 термасига қарши ўйин учун 21 нафар футболчини жалб қилди. 

Қувонарлиси шундаки жамоамизнинг икки нафар ёш аъзолари Санжар Зокиров хамда Аббос Жумакуловлар яна терма жамоа йиғинига таклиф этилди. 

Ушбу ёш футболчиларимиз терма жамоа сафида икки кун аввал Қатар давлатига учиб кетдилар. Бу ерда ёшларимиз Қатар ёшларига қарши сўнгги назорат учрашувини ўтказадилар.

Маълумот учун, шу йилнинг 30 октябрь – 8 ноябрь кунлари У-19 Осиё чемпионатига саралаш босқичи ўйинлари ўтказилади. “Б” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ОЧ йўлланмаси учун мезбон Тожикистон, Шри-Ланка, Бангладеш ва Мальдив оролларига қарши куч синашади.

Жалолиддин Қобилжонов

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

30 - Дания

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.