Қайднома

Қидирув

Қизларимиз(U19) бу сафар КХДР термасига ютқазишди

Қизларимиз(U19) бу сафар КХДР термасига ютқазишди

  18.10.2017 20:42
  0
  541
Қизларимиз(U19) бу сафар КХДР термасига ютқазишди

Ўзбекистон U-19 аёллар термаси Хитойнинг Нанкин шаҳрида давом этаётган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати 2-турида КХДР терма жамоасига 0:2 ҳисобида ютқазди.

Айни кунларда Хитойнинг Нанкин шаҳрида U-19 аёллар ўртасида Осиё чемпионати учрашувлари давом этмоқда. Мусобақанинг “A” гуруҳида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси 2-тур баҳсида КХДР аёллар термасига қарши майдонга тушди ва 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Гуруҳнинг яна бир учрашувида Хитой термаси Таиландни худди шундай ҳисобда мағлуб этди ва очколари сонини худди КХДР каби 6тага етказди.

Маълумот учун, гуруҳ босқичи илк турида Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Хитой терма жамоасига қарши майдонга тушган ва 0:2 ҳисобида ютқазган эди. Баҳром Норсафаров жамоаси сўнгги турда 21 октябрь куни Таиланд терма жамосига қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

U-19 қизлар ўртасида Осиё Чемпионати

Нанкин, Хитой.

2-тур.

КХДР – Ўзбекистон 2:0


Манба: the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz