Қайднома

Қидирув

Олий Лига тўпурарлар баҳсига назар

Олий Лига тўпурарлар баҳсига назар

  18.10.2017 21:05
  0
  537
Олий Лига тўпурарлар баҳсига назар

Хабарингиз бор, Олий Лигада 24-тур учрашувлари якунига етди. Чемпионат тўпурарлари баҳсида якка пешқадам бўлиб турган “Локомотив” жамоаси ҳужумчиси Марат Бикмаев бу турда ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Натижада маҳоратли ҳужумчи ҳисобидаги голлар сони 20тага етди. Бикмаев ҳозирга қадар урган голларининг 5тасини 11 метрли нуқтадан киритишга муваффақ бўлган. Тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринда “Насаф” жамоасининг сербиялик ҳужумчиси Драган Черан бормоқда. Ушбу футболчи ҳозирча 13 марта рақиблари дарвозасини ишғол этишга эришди. Шулардан 3та гол пенальтидан киритилгани диққатга сазовордир.

3-4 ўринларни эса мос равишда “Бунёдкор” аъзоси Достонбек Ҳамдамов ва “Сўғдиёна” футболчиси Санжар Рашидов эгаллаб туришибди. Иккала футболчи ҳисобида ҳам 12тадан гол мавжуд.

Шунингдек, ортда қолган турда муваффақият қозонган “Металлург” ҳужумчиси Зоҳид Абдуллаев 11та гол уришга муваффақ бўлган.

Игорь Сергеев (“Пахтакор”) ва Иван Нагаев (“Бухоро”) ҳозиргача 10 мартадан рақиблар дарвозаларини ишғол этишди.

 

Тўпурарлар баҳси:

 

Футболчи

Жамоаси

Гол

Пенальтидан

1

Марат Бикмаев

Локомотив

20

5

2

Драган Черан

Насаф

13

3

3-4

Достонбек Ҳамдамов

Бунёдкор

12

 

3-4

Санжар Рашидов

Сўғдиёна

12

3

5

Зоҳид Абдуллаев

Металлург

11

 

6-7

Игорь Сергеев

Пахтакор

10

1

6-7

Иван Нагаев

Бухоро

10

4

8

Суҳроб Бердиев

Қўқон-1912

9

 

9-12

Баҳром Абдураҳимов

Насаф

7

 

9-12

Ҳумоюн Муртазоев

Машъал

7

 

9-12

Филип Раевац

Қўқон-1912

7

 

9-12

Игорь Таран

Шўртан

7

 

 


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz