Қайднома

Қидирув

D гуруҳи. «Барселона» бир тайм камчилик ўйнаб ғалабага эришди, «Ювентус» ирода кўрсатди

D гуруҳи. «Барселона» бир тайм камчилик ўйнаб ғалабага эришди, «Ювентус» ирода кўрсатди

  19.10.2017 02:00
  0
  681
D гуруҳи. «Барселона» бир тайм камчилик ўйнаб ғалабага эришди, «Ювентус» ирода кўрсатди

Европа чемпионлар лигаси D гуруҳи 3-туридан ўрин олган учрашувлар ўз ниҳоясига етди. Ўз майдонида “Олимпиакос”ни қабул қилган “Барселона” ортиқча қийинчиликсиз рақибини мағлуб этди.

Учрашувнинг 18-дақиқасида Димитриос Николау ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва каталонияликлар ҳисода олдинга чиқиб олдилар. Шундан сўнг мезбонларда яна бир нечта қулай вазиятлар бўлди, бироқ биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунланди. 42-дақиқада мезбонлар ҳимоячиси Херард Пике тўпни қўли билан дарвозага йўллагани учун иккинчи марта сариқ карточкага лойиқ кўрилди ва майдондан четлатилди.

Учрашувнинг 61-дақиқасида Лионель Месси жарима зарбасини қойилмақом бажариб, “Барса”нинг иккинчи тўпини киритган бўлса, орадан уч дақиқа ўтиб Лука Динь ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Бироқ асосий вақтнинг сўнгги дақиқаларида Николау гол уриб, ҳисобни қисқартиришга эришди.

Нариги ўйинда “Ювентус” Туринда “Спортинг” билан баҳс юритди ва иродали ғалабани қўлга киритди.

Ўйин дебютида тўп Алекс Сандро орқали туринликлар дарвозасидан жой олди. Учрашувнинг 29-дақиқада Миралем Пянич мувозанатни тиклади.

Учрашувнинг 84-дақиқасида Марио Манжукич “Юве”га муҳим уч очкони келтирган голга муаллифлик қилди.

Шу тариқа, “Барселона” учта ўйиндаги ғалабадан сўнг гуруҳ пешқадамлигини сақлаб турибди.

Гуруҳдаги вазият билан танишинг: 1. «Барселона» — 9 очко; 2. «Ювентус» — 6; 3. «Спортинг» — 3; 4. «Олимпиакос» — 0.

ЕЧЛ, D гуруҳи

3-тур

Ювентус Италия – Спортинг Португалия 2:1 (1:1, 1:0)

Голлар: 0:1 – 12, автогол Алекс Сандро, 1:1 – 29 Пьянич, 2:1 – 84 Манджукич.

Ювентус – Буффон, Кьеллини, Бенатия (Бардзальи, 46), Алекс Сандро, Стураро (Дуглас Коста, 84), Куадрадо, Хедира (Матюиди, 62), Пьянич, Манджукич, Дибала, Игуаин.

Спортинг – Руй Патрисиу, Коатес, Коэнтрау (Сильва, 77), Пиччини, Матье, Фернандеш, Батталья (Думбия, 87), Желсон Мартинш (Пальинья, 76), Вильям Карвалью, Акунья, Дост.

Огоҳлантиришлар: Коатес (25), Фернандеш (36), Стураро (68), Кьеллини (83).

***

Барселона Испания – Олимпиакос Греция 3:1 (1:0, 2:1)

Голлар: 1:0 – 18, автогол Николау, 2:0 – 61 Месси, 3:0 – 64 Динь, 3:1 – 89 Николау.

Барселона – тер Стеген, Умтити, Пике, Динь, Паулиньо, Серджи Роберто, Иньеста (Ракитич, 67), Бускетс (Андре Гомеш, 80), Деулофеу (Маскерано, 46), Месси, Суарес.

Олимпиакос – Прото, Николау, Ботиа, Эльабделлауи, Кутрис, Оджиджа-Офоэ (Фортунис, 71), Ромао, Карсела-Гонсалес (Пардо, 65), Жийе (Джурджевич, 55), Андруцос, Здьелар.

Огоҳлантиришлар: Пике (11), Ромао (31), Николау (60), Эльабделлауи (90).

Четлатиш: Пике (42). 

 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz