Қайднома

Қидирув

Симеоне: «Қорабоғ» билан дуранг кутилмаган натижа»

Симеоне: «Қорабоғ» билан дуранг кутилмаган натижа»

  19.10.2017 13:44
  0
  472
Симеоне: «Қорабоғ» билан дуранг кутилмаган натижа»

Мадриднинг "Атлетико" жамоаси бош мураббийи Диего Симеоне ЕЧЛнинг 3-тури доирасида "Қорабоғ" клуби билан ўйналган дуранг ҳақида фикр билдирди (0:0).

- Буни кутилмаган натижа деса бўладими?

– Ҳа, натижа кутилмаган деса бўлади. Биринчи бўлимда бир неча вазиятларда ютқаздик. Иккинчи таймда эса очко йўқотишдан қўрқдик ва шундан босим юзага келди. Бироқ вазиятни тўғирлашга ҳаракат қиламиз. Ўйинни янада кучайтириш керак, бунинг учун мехнат қилиш лозим.

- "Қорабоғ"нинг ўйини сизда қандай таассурот қолдирди?

– Иброҳим Шеҳичнинг ўйини менга ёқди. У бизнинг бўш худудларимиздан тўғри фойдаланди. "Қорабоғ" ҳимоядан ҳужумга жуда хавфли ўтмоқда.

- "Атлетико"га деярли ҳар бир ўйинда нимадир етишмаяпти. Муаммо нимада?

– Гапингизга қўшилмайман. Жамоада жисмоний тайёргарлик унчалик ёмон даражада эмас. Ягона муаммоимиз - яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олмаяпмиз.

- "Қорабоғ" икки очко йўқотдими ёки "Атлетико" бир очко ишлаб олдими?

– Бундай саволларни муҳокама қилгим келмайди. Бу саволга жавоб берсам, журналистлар бизни танқид қилишади.

Бугун бизга уч очко керак эди. Рақиблар қарши ҳужумдан вазият яратмоқчи бўлишди. Бироқ бундай бўлмади", - дейди Симеоне.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz