Қайднома

Қидирув

АПЛ тарихидаги антирекордчиларни биласизми?

АПЛ тарихидаги антирекордчиларни биласизми?

  20.10.2017 00:28
  0
  1108
АПЛ тарихидаги антирекордчиларни биласизми?

«Кристал Пэлас» учун жорий мавсум старти даҳшатли тушдек бўлди - жамоа чемпионатнинг дастлабки еттита турида бирор марта гол ура олмади.

Премьер-лига тарихида бунақаси кузатилмаганди. Эътиборлиси, «бургутлар» бош мураббий алмашганидан кейин ҳам дарвозаларидан кўп тўп ўтказиб юборишмоқда.

«Челси»га қарши баҳсда эса «Кристал Пэлас» мухлислари анча енгил тортишган бўлса ажабмас. Чунки жамоа қоқилиб-қоқилиб, кейинчалик амалдаги чемпионни таслим қилишди.

Келинг, яхшиси, қуйидаги рўйхатга назар ташлаб, туманли ўлкада турли кўрсаткичлар бўйича антирекорд қайд этаётганлар билан танишамиз.

«Челси» - огоҳлантиришлар кўп

Ўз вақтида, Арсен Венгернинг «Арсенал»и Англия чемпионатида энг кўп огоҳлантириладиган жамоа эди. Мартин Киоун ҳамда Патрик Виейра сингари футболчилар бир ўйинда иккиталаб сариқ карточкага муносиб кўрилардилар.

Аммо ҳеч қайси клуб ҳозирча «Челси»нинг бу борадаги антирекордини янгилай олмади. Айни пайтга келиб, ҳакамлар «аристократлар»ни 1547 марта «сийлашган».

Грэм Ле Со ҳамда Жон Оби Микел» «са­риқ»­лар коллекциясини тўлдиришга катта «ҳисса» қўшишган.

«Арсенал» - бой берилган ўйинда яратилган голли вазиятлар

Ҳа, бугунги рўйхатнинг «канонир­лар»га тегишли банди ҳам бор. 2007 йили «Вест Хэм» «Арсенал»ни «Эмирейтс»да мағлубиятга учратган. «Бол­ғачилар» шу тариқа Арсен Венгер шогирдларини янги стадиондан совутишганди.

Алан Кербишли бошчилигидаги «Вест Хэм»нинг ўша пайтда қайд этган сериясини халқда Great Escape деб аташганди. Аммо антирекорд асосчиси айнан «тўпчилар» бўлишган:

рақиб дарвозаси олдида 35та голли вазият яратишганига қарамай, ягона хавфли ҳужумни ўтказиб юбориб, 0:1 ҳисобида енгилганлар.

Дарвоқе, «Арсенал» 4:0 ҳисобида олдинда бориб, якунда ютқазган ягона клуб ҳисобланади. Бу воқеа 2011 йили «Ньюкасл»га қарши кечган баҳсда рўй берган.

«Ньюкасл» ва «Вест Хэм» - бир ўйинда энг кўп четлатиш

«Арсенал»ни ранжитган икки жамоа ҳам антирекордчилар рўйхатидан жой олишди. Бир ўйинда олинган битта қизил карточка - хато, иккитаси - катта таваккал, учинчиси эса - парокандалик.

«Ньюкасл» вакиллари Ли Бойер ҳамда Кирон Дайернинг майдонда қандай «каромат» кўрсатишгани кўпчиликнинг ёдида. Ўшанда «зағизғонлар» ўша воқеа рўй бергунга қадар шундоқ ҳам ўн киши қолиб, «Астон Вилла»га 0:3 ҳисобида ютқазишаётганди.

Буларнинг бари 2005 йили содир бўлганди. 1995 йилда эса «Вест Хэм» иштирокидаги баҳсда шундай ҳолат кузатилган. «Лидс Юнайтед» билан ўйинда дастлаб Иан Райт 16 дақиқа ичида иккита «сариқ» олиб, майдонни ҳаммадан олдин тарк этган, кўп ўтмай унинг сафига Шака Хислоп ҳамда Стив Ломас қўшилишганди.

Ўз ўрнида 1998 йили «Барнсли»нинг ҳам «Ливерпул»га қарши баҳсни саккиз футболчи билан якунлаганини эслатиб ўтмоқчимиз.

«Эвертон» - энг кўп автогол

«Қора рўйхат»дан Ливерпуль жамоаларидан бири ҳам ўрин эгаллади.

Аслида, «Эвертон»нинг ҳамшаҳри сафида тўп сурувчи Жейми Каррагер «ўз дарвозасини ишғол қилувчи» номига лойиқ эди. Аммо бу кўрсаткич бўйича «ирискалар» фаоллик кўрсатишди:

48та автогол. Фил Невилл»нинг «Гудисон Парк»да «Манчестер Юнайтед»га қарши кечган баҳсда ўз дарвозасини ишғол қилиши эса, шубҳасиз, салкам элликта нохуш голга татиган.

«Тоттенхэм» - энг кўп ўтказиб юборилган гол

1992 йилдан буён АПЛда мунтазам иштирок этиб келаётган жамоалар олтита: «Челси», «Манчестер Юнайтед», «Эвертон», «Ливерпуль», «Арсенал» ва «Тоттенхэм».

Улар орасида дарвозасидан энг кўп тўп ўтказиб юборгани  «шпорлар»дир - 1234та. 2001 йили Алекс Фергюсоннинг «Уайт Харт Лейн»да майдон эгалари 3:0 ҳисобида таслим этилгач, «Йигитлар, бу шунчаки, «шпорлар», холос», деганини энди тушун­япмиз.

«Дерби Каунти» - бир мавсумда тўпланган энг кам очко

2007|2008 йиллар мавсумида айнан «Дерби Каунти» ҳар тарафлама энг ёмон кўрсаткич қайд этган жамоага айланганди. Премьер-лигани тарк этаётганида бу клуб ҳисобида атиги 11 очко бор эди.

Чемпионат якунланишига олтита тур қолганда «Дерби Каунти» «жон» сақлаб қолиш имкониятидан батамом маҳрум бўлиб улгурганди. Ягона ғалаба ўша йилнинг сентябрида «Ньюкасл»га қарши баҳсда қўлга киритилганди.

Ваҳоланки, таркибда Алан Стаббс, Роберт Эрншоу ҳамда Робби Сэвиж сингари машҳур футболчилар тўп суришганди.

Аммо Билли Дэвис ҳам, унинг мураббийлик жойини эгаллаган Пол Жуэлл ҳам «Дерби Каунти»ни «ботқоқ»дан чиқара олишмаганди.

Д.ПАРПИЕВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

ЖЧ-2018 расмий тўпи – Telstar 18 тақдим қилинди

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.