Қайднома

Қидирув

Лэмпард: «Конте асабий кўринмоқда»

Лэмпард: «Конте асабий кўринмоқда»

  20.10.2017 13:46
  0
  637
Лэмпард: «Конте асабий кўринмоқда»

“Челси” кулуби афсонаси Фрэнк Лэмпард лондонликлар бош мураббийи Антонио Конте ҳақида гапириб ўтди.

Англиялик футболчи “Челси”нинг ЕЧЛ гуруҳ босқичи учинчи тури “Рома”га учрашуви тўғрисида фикр билдирди.

“Конте ҳатто жамоаси гол урганида ҳам унчалик бахтли туюлмаяпти. Ўйлашимча у сўнгги вақтларда бироз асабий кўринмоқда.

“Учрашув “Рома”нинг устунлиги остида ўтди. Сўнг "аристократлар" гол урди, аммо римликлар ўйинни назорат қилишда давом этишди.

Бутун баҳс давомида “Челси”да бир нечта муаммолар юзага келди. “Рома” қанот ҳимоячилари катта бўшлиқга эга бўлишди, Бокайоко эса очиқ қолган ҳудудларни ёпишга улгурмади” , - дея Лэмпарднинг сўзларини келтирмоқда BT Sport нашри.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz