Қайднома

Қидирув

Манба: Анчелотти ва Эллардайс «Лестер»га рад жавобини берди

Манба: Анчелотти ва Эллардайс «Лестер»га рад жавобини берди

  20.10.2017 21:00
  0
  432
Манба: Анчелотти ва Эллардайс «Лестер»га рад жавобини берди

Англиянинг "Лестер" жамоасида икки топ даражали мураббий ишлашдан бош тортди.

"The Guardian" нашри хабарига кўра, "Бавария"нинг собиқ устози Карло Анчелотти "тулкилар" раҳбарияти таклифига рад жавобини берган. У ёзгача дам олишини ва каттароқ жамоада ишламоқчи эканлигини маълум қилган.

Энди "Лестер" раҳбарияти янги бош мураббий излашни давом эттиришади. Айни дамда улар "Бернли" менежери Шон Дайч ва "Хаддерсфильд" устози Давид Вагнер каби номзодларнинг ишларини кузатишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳафтада Крэйг Шекспирга жамоадаги ёмон натижалар сабаб истеъфо берилганди.

Олдинроқ "Кристал Пэлас" ва Англия терма жамоаси собиқ устози Сэм Эллардайс ҳам "Лестер" таклифига ижобий жавоб бермаганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz