Қайднома

Қидирув

Олег Тюлькин: «Насаф»дек жамоага қарши ўйнаш осон эмас»

Олег Тюлькин: «Насаф»дек жамоага қарши ўйнаш осон эмас»

  21.10.2017 09:41
  0
  524
Олег Тюлькин: «Насаф»дек жамоага қарши ўйнаш осон эмас»

“Насаф” – “Динамо” учрашуви якунлангач ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида, “Динамо” жамоаси устози  Олег Тюлькин иштирок этди ва ўйин ҳақидаги қуйидаги фикрларини билдирди.

-Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Икки стандарт вазият ва икки гол бизни саросимага солиб қўйди. Бу голлардан кейин ўзимизга келишимиз оғирроқ бўлди. Натижада учинчи голни ҳам ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлим олдидан йигитларга керакли кўрсатмаларни бердик. Бироз ўйинимиз қовушди.  

Алабатта,  “Насаф”дек жамоага қарши ўйнаш осон эмас. Айниқса биринчи бўлиб гол ўтказиб юборсанг, жуда оғир бўлади.

“Насаф”ни бугунги ғалаба билан табриклайман. Чиройли ғалаба бўлди. Ўз ўрнида бугунги учрашувимизга Самарқанддан келиб, бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга каттадан – катта ташаккурларимизни билдирамиз.

Иккинчи даврадаги суст ўйинларимизга асосий сабаб, бу тажрибамиз камлигида бўлаяпти. Кўпгина футболчиларимиз бу йил илк марта олий лигада иштирок этишмоқда. Хатоларимиз кўп бўлаяпти. Олий лигада эса  хатолар кечирилмайди.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz