Қайднома

Қидирув

Рўзиқул Бердиев: «Жасур Ҳасанов қўшимча юкламалар олаяпти»

Рўзиқул Бердиев: «Жасур Ҳасанов қўшимча юкламалар олаяпти»

  21.10.2017 10:09
  0
  581
Рўзиқул Бердиев: «Жасур Ҳасанов қўшимча юкламалар олаяпти»

“Насаф” – “Динамо” (3:0) учрашуви якунига етгач, ташкил этилган матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Саъдуллаевич иштирок этди ва ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

-“Динамо” жамоасини ўрганиб чиққанимизда шу нарсага амин бўлдикки, бу жамоа ҳимояда жуда тартибли ҳаракат қилади. Меҳмонларимиз аввал бешта ҳимоячи билан ҳам ўйнаганини кузатганмиз ва хатога йўл қўйишмаганди. Бугун ҳам биз улардан шундай ўйин кутган эдик, аммо бугун ундай бўлмади. Тезкор гол киритганимиздан кейин бизни вазифамиз анча енгиллашди. Бугун йигитларимиз завқ билан ўйнашди, ўйлайманки бу мухлисларимизга ҳам манзур бўлди.

Жасур Ҳасанов қандай қилиб саксон дақиқа тезкор ўйнаяпти? Жасур Ҳасанов “Қизилқум” жамоасида қандай шуғулланганидан хабарим йўқ. У бизнинг сафимизга қўшилганда, жисмоний ҳолати кўнгилдагидек эмас эди. Биз унга қўшимча машғулотлар ва  юкламалар бердик. Мақсадимиз унинг жисмоний ҳолатини яхшилаш эди. Чунки у жисмоний томондан тикланса, ундан кўп нарса кутса бўлар эди. Фойдаси кўпроқ бўларди. Натижада бундай машғулотлар ва юкламалардан сўнг у биз кутган даражага эришди. У қанчалик биз учун фойдали ўйинчига айланганини кўриб турибсиз.

Мавсумнинг сўнги ўйинларини нега суст ўтказамиз? Агар фикрингиз тўғри бўлса, бу ҳолатни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. Тўғри, мавсум охирида юқори ўринлар учун кураш кескин тус олаяпти. Биз ҳам охиригача курашамиз.

“Машъал”га қарши учрашувга қандай тайёрланамиз? Биз бўлажак ўйинга бугун ўйиндан кейиноқ, кийиниш хонасидан бошлаб юбордик. Тўғри, “Машъал” биз билан доимо қаттиқ курашади ва бунга жиддий тайёргарлик кўради. Бизни доимо улар асосий рақиб сифатида кўради. Биламиз, бизга осон бўлмайди. Шунинг учун энди бор эътиборимиз шу ўйинга қаратилади.

Кейинги ўтказган учрашувларимизда бизга жиддий қаршилик қилган жамоа, бу “Динамо” бўлди. Ҳисоб йирик бўлган бўлсада, уларни мағлуб этишимиз қийинроқ бўлди.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz