Қайднома

Қидирув

U-19 аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати: Таиланд – Ўзбекистон учрашуви превьюси

U-19 аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати: Таиланд – Ўзбекистон учрашуви превьюси

  21.10.2017 11:23
  0
  481
U-19 аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати: Таиланд – Ўзбекистон учрашуви превьюси

Бугун, 21 октябрь куни Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Осиё чемпионати “А” гуруҳи 3-турида Таиландга қарши майдонга тушади.

Ҳар икки жамоа гуруҳ босқичининг дастлабки икки ўйинида мағлубиятга учраган ҳолда плей-офф йўлланмасини қўлга киритиш имкониятини йўқотди. Ўзбекистон термаси дастлаб Хитойга (0:2), кейин эса КХДРга (0:2) мағлуб бўлди. Таиланд эса мос равишда КХДР (0:9) ва Хитойга (0:2) ютқазди.

Бугунги беллашув ҳар икки терма жамоа учун ҳеч қандай аҳамият касб этмаса-да, ҳеч бўлмаганда турнирни очко билан якунлаш имкониятини беради.  

“Таиландга қарши ҳужумкор ўйин намойиш қиламиз. Дастлабки икки ўйинда рақибдан келиб чиқиб бор эътиборни ҳужумга қаратишдан чўчиган эдик, аммо бугун ғалаба қозониш учун ҳужум қиламиз”, – деди Баҳром Норсафаров бўлажак ўйин олдидан.

Ўзбекистон ва Таиланд U-19 терма жамоалари бугунги тўқнашувга қадар икки бор ўзаро баҳс олиб борган. Ҳар иккисида ҳам таиландлик қизларнинг қўли баланд келган эди. Баҳром Норсафаров шогирдлари ўзаро қарама-қаршиликдаги ҳисобни қисқартириш имкониятига эга.

Ўзбекистон ва Таиланд ўйини билан бир вақтда гуруҳ етакчилари КХДР ва Хитой ўзаро куч синашади.  Ҳар икки ўйин Тошкент вақти билан 12:00 да бошланади.

U-19 аёллар ўртасида ОЧ
Нанкин шаҳри, Хитой
“А” гуруҳи, 3-тур

12:00  Таиланд – Ўзбекистон 
12:00  Хитой – КХДР

U-19 аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати "А" гуруҳи 2-туридан кейин турнир жадвали қуйидаги кўринишни олган. 

Жамоа

Ў

Ғ

Д

М

ТН

О

1

КХДР

2

2

0

0

+11

6

2

Хитой

2

2

0

0

+4

6

3

Ўзбекистон

2

0

0

2

-4

0

4

Таиланд

2

0

0

2

−11

0

Таиланд – Ўзбекистон учрашувини қуйидаги ҳавола орқали онлайн томоша қилиш мумкин. 


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz