Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон U-19 аёллар термаси Осиё чемпионатини дуранг билан тугатди

Ўзбекистон U-19 аёллар термаси Осиё чемпионатини дуранг билан тугатди

  21.10.2017 14:26
  0
  475
Ўзбекистон U-19 аёллар термаси Осиё чемпионатини дуранг билан тугатди

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўтаётган Осиё чемпионати “А” гуруҳи сўнгги, 3-турида Таиландга қарши баҳс олиб борди. Мазкур ўйинда Баҳром Норсафаров шогирдлари 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашувнинг 9-дақиқасида Диёра Ҳабибуллаева ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлим  якунида таиландликлар ҳисобни тенглаштирди. 67-дақиқада яна Диёра Ҳабибуллаева ўз номини таблога ёздирди. Бурчакдан узатилган тўпга боши билан зарба берган футболчи рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.

3 дақиқадан кейин Таиланд U-19 термаси аъзоси Оррапан ҳимоячилар хатосидан унумли фойдаланиб, мувозанатни тиклади — 2:2. Ўйин якунига қадар ҳисоб ўзгармади ва Ўзбекистон U-19 термаси Осиё чемпионатини дуранг билан тугатди.

Параллель равишда кечган “А” гуруҳининг яна бир ўйинида пешқадамлар КХДР ва Хитой ўзаро куч синашди. Мазкур ўйинда КХДР U-19 аёллар термаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳар икки жамоа плей-офф босқичига йўл олди.

U-19 аёллар ўртасида ОЧ
Нанкин шаҳри, Хитой
“А” гуруҳи, 3-тур

Таиланд – Ўзбекистон 2:2

Голлар: Каннаят Четтабутр (45), Оррапан (71) – Диёра Ҳабибуллаева (9, 67)

Огоҳлантириш: Мафтуна Панжиева (87)

Ўзбекистон: Мафтуна Жонимқулова, Дарина Федосенко, Шаҳноза Қурбонова, Феруза Бобохўжаева, Малика Бурхонова, Мафтуна Шойимова, Умида Зоирова, Нозима Камолтоева (Гулҳаё Маннобоева, 90), Диёра Ҳабибуллаева, Севара Нормуродова (Шоира Қўлтўраева, 75), Солиҳа Ҳусниддинова.

Захира: Сарвиноз Эргашева, Наргиза Маҳмудова, Зарина Бобоева, Гулҳаё Маннобоева, Лайло Шодиева, Гулзода Амирова, Комила Зарипова, Дилдора Эргашева, Шоира Қўлтўраева, Шаҳноза Шокирова, Мафтуна Панжиева.

“А” гуруҳи 3-туридан кейин турнир жадвалидаги ҳолат қуйидаги кўринишни олди. Ўзбекистон U-19 аёллар термаси гуруҳ босқичида 3-ўринни эгаллади.  

Жамоа

Ў

Ғ

Д

М

ТН

О

1

КХДР

3

3

0

0

+13

9

2

Хитой

3

2

0

1

+2

6

3

Ўзбекистон

3

0

1

2

-4

0

4

Таиланд

3

0

1

2

−11

0

 


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz