Қайднома

Қидирув

«Челси» сўнгги дақиқаларда «Уотфорд»дан ғалабани тортиб олди

«Челси» сўнгги дақиқаларда «Уотфорд»дан ғалабани тортиб олди

  21.10.2017 18:53
  0
  592
«Челси» сўнгги дақиқаларда «Уотфорд»дан ғалабани тортиб олди

Англия чемпионатининг 9-туридан ўрин олган "Челси" - "Уотфорд" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 4:2 ҳисоби қайд этилиб, мезбонларнинг ғалабаси билан тугади.

Учрашув дебютида Педро лондонликларни олдинга олиб чиққан бўлса, меҳмонлар биринчи бўлим охири ва иккинчи бўлим бошидаги голлар эвазига устунликни тортиб олдилар. Голларга Абдулайе Дукуре ва Роберто Перейра муаллифлик қилишди.

Бироқ шундан сўнг “Челси” ўзига келди ва бир қатор хавфли ҳужумлар содир этди. 71-дақиқада Миши Батшуайи мувозанатни тиклаган бўлса, 87-дақиқада Сесар Аспиликуэта мезбонларни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггисида Батшуайи жамоасининг тўртинчи ўзининг иккинчи голини урди.

Шу тариқа, «Челси» (16 очко) клуби «Уотфорд»ни (15) ортда қолдирган ҳолда турнир жадвалининг тўртинчи поғонасига кўтарилиб олди.

Англия чемпионати, 9-тур

Челси – Уотфорд 4:2 (1:1, 3:1)

«Стэмфорд Бридж» стадиони

Голлар: 1:0 – 12 Педро, 1:1 – 45+3 Дукуре, 1:2 – 49 Перейра, 2:2 – 71 Батшуайи, 3:2 – 87 Аспиликуэта, 4:2 – 90+5 Батшуайи

Челси – Куртуа, Давид Луиз, Кэйхилл, Алонсо (Виллиан, 68), Рюдигер, Педро (Дзаппакоста, 86), Фабрегас, Азар, Бакайоко, Аспиликуэта, Мората (Батшуайи, 61).

Уотфорд – Гомес, Кабаселе, Бритос, Холебас, Мариаппа (Грэй, 90), Перейра (Каррильо, 65), Клеверли, Ришарлисон, Дукуре, Фемения, Дини (Уотсон, 80).

Огоҳлантиришлар: Холебас (12), Мариаппа (19), Рюдигер (23), Мората (56), Фемения (78).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz