Қайднома

Қидирув

«Бунёдкор» ўз майдонида «Шўртан»ни ишончли тарзда мағлубиятга учратди

«Бунёдкор» ўз майдонида «Шўртан»ни ишончли тарзда мағлубиятга учратди

  21.10.2017 19:57
  0
  476
«Бунёдкор» ўз майдонида «Шўртан»ни ишончли тарзда мағлубиятга учратди

Олий лига 25-тури доирасида “Бунёдкор” Ғузорнинг “Шўртан” клубини қабул қилди.

Учрашувда катта устунликка эга бўлган “қалдирғочлар” 3:1 ҳисобида ғалаба қозондилар. Даставвал, 15-дақиқада Достонбек Ҳамдамовнинг зарбасини Алибек Туробов қайтарди.

Қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Воҳид Шодиев осонлик билан дарвозани ишғол қилди – 1:0. 36-дақиқада Акрамжон Комиловнинг чап қанотдан ерлатиб узатган тўпини Миржамол Қосимов чап оёғида йўллаган зарбаси билан голга айлантирди – 2:0.

52-дақиқада ҳимоядаги эътиборсизликдан фойдаланган Руслан Мельзиддинов ҳисобни қисқартиришга эришди. Лекин 74-дақиқада Достонбек Ҳамдамовнинг бурчак зарбасидан узатган тўпини Рустамжон Ашурматов бир уринишда дарвоза тўрига жойлаб, якуний натижа 3:1 бўлишини таъминлади.

Шу тариқа, “Бунёдкор” ўз очколари сонини 45тага етказиб олди ва ҳозирча тўртинчи поғонада бормоқда.

Олий лига-2017, 25-тур.

“БУНЁДКОР” – “ШЎРТАН” 3:1 (2:0)

21 октябрь 2017. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 593 томошабин

Голлар: Воҳид Шодиев 15 (1:0), Миржамол Қосимов 36 (2:0), Руслан Мельзиддинов 52 (2:1), Рустамжон Ашурматов 74 (3:1)

Ҳакамлар: Зокир Қодиров – 8,3; Обид Жумаев – 8,7; Руслан Самандаров – 8,9 (барчачи – Навоий), Олим Тўйчибоев – 9,0 (Фарғона)

Назоратчи: Александр Попов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Алим Арифов

“Бунёдкор”: 32.Суҳробжон Султонов, 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акрамжон Комилов, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жовлон Иброҳимов (С), 14.Воҳид Шодиев (9.Шаҳзодбек Нурматов 57), 17.Достонбек Ҳамдамов (30.Хуршид Ғиёсов 77), 21.Дилшодбек Аҳмадалиев, 22.Шохруҳ Гадоев, 29.Отабек Шукуров (28.Давронбек Умиров 88), 44.Миржамол Қосимов.

“Шўртан”: 25.Алибек Туробов, 4.Жамол Отақулов, 5.Ҳасанбой Эргашев, 12.Лазиз Убайдуллаев, 15.Обид Жўрабоев (17.Ғулом Раҳмонов 70), 18.Элдор Бойматов (7.Олимжон Каримов 46), 30.Жасур Холтўраев, 38.Суннатилла Мамадалиев, 85.Руслан Мельзиддинов (С), 92.Евгений Кочнев, 99.Марадона Сафаров (55.Дилшод Хушбеков 59).

Огоҳлантириш: Достонбек Ҳамдамов 51.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz