Қайднома

Қидирув

Истанбул дербиси 67 мамлакатга трансляция қилинади

Истанбул дербиси 67 мамлакатга трансляция қилинади

  22.10.2017 19:05
  0
  753
Истанбул дербиси 67 мамлакатга трансляция қилинади

Бугунги оқшомни туркиялик футбол ихлосмандлари интиқ кутишгани рост. Бугун Истанбул иккига бўлинади.

Ярми "Галатасарой" тарафдорлари, ярми эса "Фенербахче". Туркия суперлигасининг ушбу мавсумида ҳали мағлубият кўчасига кирмаган "Галатасарой" ўз майдонида "Фенербахче"ни қабул қилади.

Шу боис, ўйинга нафақат Туркияда, балки дунёнинг бир қанча давлатларида ҳам қизиқиқш катта "Фотомач" газетасининг ёзишича, "Истанбул дербиси" мақомини олган шиддатли баҳс 67 мамлакатга трансляция қилинади.

Айни пайтга келиб, учрашувни жонли тарзда шарҳлаш учун ҳаттоки, узоқ шарқ мамлакатлари, хусусан, Япония, Жанубий Корея ва Гонконгдан ҳам журналистлар етиб келишган.

"Галатасарой" ва "Фенербахче" ўртасида кечадиган учрашувга доир яна бир маълумот. "Фенербахче" дарвозабони Волкан Демирел илк бор сўнгги 10 йилда ушбу дербида иштирок этолмайди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz