Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Арсенал» сафарда «Эвертон» дарвозасига 5та гол киритди

АПЛ: «Арсенал» сафарда «Эвертон» дарвозасига 5та гол киритди

  22.10.2017 20:31
  0
  534
АПЛ: «Арсенал» сафарда «Эвертон» дарвозасига 5та гол киритди

Англия чемпионати, 9 тур баҳслари давом этмоқда.

Бугунга белгиланган биринчи баҳсда Лондоннинг «Арсенал» клуби «Гудисон Парк»ка сафар уютирди ва бу мавсум ишлари унчалик юришмаётган «Эвертон»ни йирик ҳисобда мағлуб этди.

Дастлаб ўйининг 12-дақиқасида Уэйн Руни индивдуал маҳорати эвазига, чиройли зарбани ижро этиб ҳисобни очди.

Мазкур голдан сўнг мезбонлар асосий эътиборини ҳимояга қаратишга қарор қилишди ва кетма-кет уюштирилган ҳужумлардан сўнг 40-дақиқага келиб, ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишди, 1:1.

Иккинчи бўлим эса тўлалигича «канонирлар»ники бўлди десак ҳам бўлаверади. 53-дақиқада Озил Санчеснинг ажойиб пасидан сўнг ҳисобни ўз жамоаси фойдасига ўзгартирди, 1:2.

74-дақиқада Ляказетт ҳисобни 1:3 кўринишига келтирди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мухлислар яна учта гол кўришди. Рэмси ва Санчес «Арсенал»нинг 4 ва 5-голини киритган бўлса, захирадан майдонга тушган Ньяссе ҳисобни бироз қисқартиришга муваффақ бўлди.

Якуний ҳисоб 2:5 Арсен Венгер шогирдларининг ғалабаси.

АНГЛИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 9-ТУР

Эвертон – Арсенал 2:5 (1:1)

22 октябрь, 15.30, «Гудисон Парк»

Голлар: 1:0 – 12 Руни, 1:1 – 40 Монреаль, 1:2 – 53 Озил, 1:3 – 74 Ляказетт, 1:4 – 90 Рэмзи, 2:4 – 90 Ньяссе, 2:5 – 90 Санчес.

Эвертон: Пикфорд, Кин, Джагелка, Бейнс, Уильямс (Дэвис, 46), Гуйе, Сигурдссон, Влашич, Кенни, Кэлверт-Льюин (Ньяссе, 75), Руни (Лукман, 74).

Арсенал: Чех, Мертесакер, Монреаль, Колашинац, Косьельни, Озил (Коклен, 82), Рэмзи, Санчес, Жака, Бельерин, Ляказетт (Уилшер, 77).

Огоҳлантиришлар: Уильямс (16), Гуйе (34), Косьельни (86).

Четлатиш: Гуйе (68).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz