Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Тоттенхэм» ўз майдонида «Ливерпуль»га ҳеч қандай имконият қолдирмади

АПЛ: «Тоттенхэм» ўз майдонида «Ливерпуль»га ҳеч қандай имконият қолдирмади

  22.10.2017 22:01
  0
  615
АПЛ: «Тоттенхэм» ўз майдонида «Ливерпуль»га ҳеч қандай имконият қолдирмади

Англия чемпионатининг 9 тур баҳслари ўз поёнига етди.

Мазкур турнинг сўнгги баҳси Лондондаги «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтди ва унда «Тоттенхэм» «Ливерпуль»ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалабага эришди.

Дастлаб, баҳснинг 4 дақиқасидаёқ меҳмонлар мудофаасидаги тартибсизликдан фойдаланган Кейн ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

12-дақиқада эса «шпорлар» тезкор қарши ҳужум уюштиришди ва Кейннинг ажойиб узатмасини Сон Хюн Мин дарвозага жойлаб, орадаги фарқни иккитага етказди.

24-дақиқага келиб эса Муҳаммад Салоҳ ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Бироқ бу «қизиллар»га ёрдам бермади.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггиси ўтиб бораётган бир пайтда Деле Алли «Ливерпуль» дарвозасига учинчи голни ҳам киритди.

Иккинчи бўлим ҳам асосан «Тоттенхэм» назорати остида ўтди. 56-дақиқада Кейн дублини расмийлаштирди ва мазкур гол учрашувдаги охиргиси бўлди, 1:4 «Тоттенхэм»нинг ғалабаси.

АНГЛИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 9-ТУР

Тоттенхэм – Ливерпуль 4:1 (3:1)

22 октябрь, 18.00, «Уэмбли»

Голлар: 1:0 – 4 Кейн, 2:0 – 12 Сон Хын Мин, 2:1 – 24 Салах, 3:1 – 45 Алли, 4:1 – 56 Кейн.

Тоттенхэм: Льорис, Санчес, Вертонген, Орье, Алдервейрелд, Уинкс, Алли, Эриксен (Дайер, 81), Триппьер, Сон Хын Мин (Сиссоко, 69), Кейн (Льоренте, 88).

Ливерпуль: Миньоле, Матип, Морено, Гомес, Ловрен (Окслейд-Чемберлен, 31), Коутиньо, Милнер, Фирмино (Старридж, 77), Джан (Груйич, 83), Салах, Хендерсон.

Огоҳлантириш: Жан (45).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz