Қайднома

Қидирув

«А» Серия: «Ювентус» бир киши кам ўйнаб, «Удинезе»ни янчиб ташлади

«А» Серия: «Ювентус» бир киши кам ўйнаб, «Удинезе»ни янчиб ташлади

  22.10.2017 23:14
  0
  504
«А» Серия: «Ювентус» бир киши кам ўйнаб, «Удинезе»ни янчиб ташлади

Италия «А» Серияси 9-тури доирасидаги «Удинезе» ҳамда «Ювентус» ўртасидаги баҳс ўз поёнига етди. Ўйиннинг 26 дақиқасида меҳмонлар битта кам бўлиб қолишганига қарамай барибир ғалабани ўз томонига оғдира олишди.

8-дақиқада Перица ҳисобни очган бўлса, 14-дақиқада Самир ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди, 1:1.

20-дақиқада Хедира баҳсдаги ўзининг биринчи, жамоасининг иккинчи голини киритди. Аммо 47 дақиқага келиб ҳисобда яна тенглик юзага келди. Гол муаллифи Ларангейра.

Шу голдан кейин «Ювентус» ўзига кела бошлади ва рақиб дарвозини ишғол қилишни бошлади. 52-дақиқада Ругани туринликларни яна ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 59 ва 87-дақиқаларда Хедира «хэт-трик»ини расмийлаштирди.

Пьянич 90-дақиқада ажойиб зарбаси якуний нуқтани эвазига қўйди, 2:6.

Удинезе – Ювентус 2:6 (1:2)

22 октябрь, «Фриули»

Голлар: 1:0 – 8 Перица, 1:1 – 14, автогол Самир, 1:2 – 20 Хедира, 2:2 – 47 Ларангейра, 2:3 – 52 Ругани, 2:4 – 59 Хедира, 2:5 – 87 Хедира, 2:6 – 90 Пьянич.

Удинезе: Биссарри, Ларангейра, Самир (Пеццелла, 67), Аднан (Ларсен, 72), Нюйтинк, де Пауль, Хадльвредссон, Фофана, Янкто, Перица (Байич, 82), Лопес.

Ювентус: Буффон, Ругани, Алекс Сандро, Лихтштайнер (Бернардески, 89), Кьеллини, Куадрадо (Бардзальи, 79), Пьянич, Хедира, Манджукич, Дибала (Дуглас Коста, 68), Игуаин.

Огоҳлантиришлар: Манджукич (26), Аднан (26), Самир (32), Перица (51), Ларангейра (55), Хадльвредссон (58), Куадрадо (61), Фофана (83).

Четлатиш: Манджукич (26).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz