Қайднома

Қидирув

Клопп: «Барчаси ўз хатоларимиз натижасижа келиб чиқди»

Клопп: «Барчаси ўз хатоларимиз натижасижа келиб чиқди»

  23.10.2017 09:19
  0
  542
Клопп: «Барчаси ўз хатоларимиз натижасижа келиб чиқди»

Англиянинг “Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ 9-тури доирасидаги “Тоттенхем”дан (1:4) учралган мағлубиятдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ҳаммаси ўз хатоларимиз сабаб келиб чиқди. Рақиблар жуда яхши ўйнашди, биз эса уларга голлар уришга қўйиб бердик.

Биринчи голни аутдан кейин ўтказиб юбордик. Бунга ёмон ҳимоя айбдор. Иккинчи голни эса қарши ҳужумдан ўтказиб юбордик, у ерда Ловрен тўпга кеч қолди.

Бизда Салоҳнинг голидан кейин ҳам вазиятлар бўлди, бироқ бу ҳақда гапирмайман.

Учинчи гол – оддий ҳолат. Биз фол ишлатдик ва яна хатоликка йўл қўйдик. Тўртинчи голда эса “Тоттенхем” аъзоларининг ҳаракатларини алоҳида таъкидлаш лозим.

Бизда ҳам ғалаба қозониш ҳисси бор эди. Бу ерга натижа кўрсатиш учун келгандик, аммо уддалай олмадик” - дейди Клопп.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz